Парламент Конституция бўйича референдум ўтказишни маъқуллади

915

Депутатлар Конституцияга ўзгартиришларни киргизиш бўйича рефрендумни тайинлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини тўлиқ қўлашди. Умум халқ овоз беришини 11 декабрда, маҳаллий кенгашларни сайлаш билан бир кунда ўтказиш режалаштирилди.

Парламент Конституцияга ўзгартришларни киргизиш бўйича “Референдум санасини белгилаш ҳақида”ги қонун лойиҳасини президентга қўл қўйишга жўнатди. Рефрендум учун 89 депутат овоз бериб, 16 нафари қарши чиқди.

Овоз бериш аввалида айрим депутатлар рефрендумнинг тайинланишига ҳамда Кончтитуцияга киргизилувчи таҳрирларнинг ўзига қарши чиқишди.

“Бир Бол” фракциясининг депутати Чолпон Жакупова қонунни “телбалик” деб баҳолаб, у Конституцияга зид келишини айтди.

“Конституция — бу элни бириктирувчи ҳужжат. Биз икки ойдан бери Конституция бузилаётганини айтаяпмиз […] У [референдумни тайинлаш ҳақидаги қарор] шунга қарши келади. Ҳа, албатта, куч билан ишга солса бўлади, лекин бу нима билан якун топади?” — деди у.

ҚСДП фракциясининг етакчиси Иса Омуркулов Жакупова вазиятни “бўртирмоқда” деди.

“Менинг жавобларимга қулоқ солмаяпсиз. Сиз ўзингизга ёққаннигина эшитар экансиз. Биз мантиққа кўра қайдан қонун бўлмасин парламент қабул қилгандан кейин ҳамда референдум қўл қўйгандан кейин қабул қилинишига келишдик. Фуқаролар “Ҳа” ёки “Йўқ” деб овоз бергандан кейин президент қўл қўяди, ўша қонун бўлиб қолади. Шунинг учун мен сизларни [қонун лойиҳасини]қўллашга чақираман”,  — деди у.

Конституцияга ўзгартиришлар киргизишга бутун таркиби билан қарши чиққан “Ата Мекен” фракциясининг раҳбари Омурбек Текебаев ҳам ўзгартиришлар қоунунбузарлик билан қабул қилинаётганини айтди.

“Таклиф қилинаётган ўзгартиришлар президент ваколатларини кучайтиради. Агарда биз бу қонунни қабул қилсак, эртага президент премьер-министр қатори халқ тақдирини хал қилиб, ҳукумат эса икки бошли бўлиб қолади”, — деди Текебаев.

ҚСДП депутати Жанар Акаев давлат икки қисмга— ўзгартиришларни қўллаган ва унга қарши чиққанларга ажралиб қолди деб ҳисоблайди.

“Ўзгартиришларга қарши чиққанлар ўз оппонентларини қоралашни истаётгандек сезилмоқда. Бу нимаси? Биз биргина фикрни тўғри деб билиб, бошқасини қабул қилмай қўядиган Шимолий Корея эмасмиз-ку. Фикрлар турлича бўлиши мумкин. Ундан кўра тушинтириш ишларига эътибор қаратиш керак”, — деди у.

“Онугуу-Прогресс” фракциясининг бошчиси Бакит Торобаев айрим депутатлар киргизган таклифлар инобатга олинмаганини айтди.

“Биз муҳокама қилган масалани ўрганиб чиқиб, қарши овоз берамиз деган қарорга келдик. Бу бизнинг расмий билдирувимиз”, — деди у.

Ўзгартиришлар миллий қонунларга бўлган халқаро келишимларнинг устунлигини рад қилишни, премьер-министрнинг ваколатларини ҳамда судларнинг устидан бўлган назоратини кучайтиришни ўз ичига олади.

Муаллиф: Сезим Канибекова