“Ёлғиз дўстини ўғирлаб кетишди”. Милиция БЦФ билан касалланган боланинг ўғирланган хаси итини изламоқда

895

Болалар церебрал фалажи (БЦФ) билан касалланган боланинг сибир хаскиси наслидаги ити ўғирланган. Ит боланинг бирдан бир дўсти бўлган. У йўқолгандан кейин боланинг касали қўзиб қолди. Милиция итни иўламоқда.

Ит 31 октябрда Военно-Антоновка қишлоғида, “Азамат” автобозорининг ёнида йўқолган —номаълум шахслар БЦФ билан касалланган боланинг Дива отли сибир хаскиси наслидаги итини ўғирлаб кетишган.

Боланинг онаси Ксения Kloop.kgга бола ити йўқолгандан кейин жазаваси тутиб, узоқ вақт тинчланмаганини, 1 ноябрда тонги тўртгача Дивани излайверганини айтди.

Оиланинг дўсти Александр Павлухин Kloop.kgга аввалги куни ит йўқолиб қолганини айтди. Дивани излаш учун милиция ходимлари ҳамда кўнгиллилар жалб қилинди, улар йўқолган ит ҳақида эълонларни ёпиштириб, қўшнилардан суриштиришмоқда” .

“Ҳозир биз Дивани қидиряпмиз. Бизда итни ким ўғирлагани ҳақида гумон бор, лекин бу билан ҳуқуқ тартибот органлари шуғулланиши керак. Ҳозирча терговчилар унчалик шошилишмаяпти”, — деди ал.

Павлухин шунингдек бола “энг яхши ва ёлғиз дўстини” йўқотиб қўйиб жуда қийналаётгани, боланинг итга анча боғланиб қолганини ҳам қўшимча қилди.

Унинг айтишича, итни боланинг кўз олдида ўғирлаб кетишган, шунинг учун у тинчсизланмоқда. Павдлухин итни махсус ўргатиб, янги йилга совға қилганини айтди.

“Дива лақабли бу итнинг тўлиқ оти — Тянь-Шаннинг Қор сеҳргари Дива — мен уни болага атайин 11 ой бўйи ўргатиб берганман. Мен уни махсус болаларга кўндириш учун паркларга олиб бориб, болалар билан ўйнатганман”, — деди у.

Сокулук РИИБнинг терговчиси Ришат Иманалиев милиция ҳозир итнинг йўқолишига қўшниларнинг алоқаси бор-йўқлигини текшираётганини Kloop.kgга билдирди. .

“Ҳозир йигитлар итни қўшнининг боласи ўғирлаб кетганлиги ҳақидаги версияни текширишмоқда. Итнинг йўқолгани ҳақидаги ариза тушиши билан биз турли версияларни текшира бошладик. Бироқ ит ҳозирча ҳеч қаерда йўқ. Биз қидирувни давом эттирамиз”, — деди у.

Мазкур ит ҳақидаги маълумотга пул тўланади, маълумот берган одамнинг шахси яширин ҳолда қолишига кафолат берилади. Тел.: (0550) 51-36-31 же (0555) 47-92-79.

Муаллиф: Александра Титова