МХДХ  “Манас”  аэропортидаги бомба тўғрисида хабар қилган кишини қўлга олди

909

“Манас” ҳаво майдонида қўйилган бомба ҳақида 31 октябрда хабар берган шахс террор харкати тўғрисида ёлғон билдируви сабабли қўлга олиниб, тергов изоляторига (СИЗО)қамалди. У қўнғироқ қилгач аэропортнинг биносидан барча йўловчилар ва ходимлар эвакуация қилиниб, икки ички ҳамда етти халқаро рейс қолдирилган.

“Манас” аэропортидаги самолётларнинг бирида бомба қўйилганини 31 октябрда хабар қилган шахс қўлга олинганини МХДХнинг матбуот хизмати билдирди.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, бишкеклик Илья Еремеев экани аниқланган бу шахс ўша куннинг тунидаёқ қўлга олинган.

“Ушланган шахс маст бўлиб, аёли "Бишкек-Москва" рейси билан иш сафарига учиб кетмаслиги учун ёлғон айтиб қўнғироқ қилгани аниқланди”, ― деб айтилади МХДХнинг маълумотида.

МХДХнинг тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 228-моддаси — “Теракт ҳақида атайлаб ёлғон билдирув” — бўйича жиноят ишини қўзғади, энди қўлга олинган шахс 30 минг сомгача жарима тўлаш, аҳлоқ тухатиш меҳнатларига сафарбар қилиниб ёки уч йилгача озодлигидан маҳрум қилиниб жазоланиши мумкин. Ҳозир Еремеев МХДХнинг  СИЗОсининг вақтинча ушлаш изоляторида ўтирибди.

Бомбанинг қўйилгани ҳақида у ИИМнинг патрул хизматига 31 октябрда таҳминан 16:15да билдирган. 15 дақиқадан сўнг аэропорт ҳудудидаги барча хавфсизга ерга кўчирилиб, МХДХ ва ИИМнинг сапёрлар аэропорт ҳудудидан портловчи ускунани қидиришган.

Кечки тўрт яримда рейслар билан келган йўловчилар деярлик тўрт соат бўйи аэропорт биносидаги паспорт назоратига ўтказилмаган.

Бомба ҳақида ёлғон билдирув оқибатида тўққиз рейс тўхтатилди.

Бомба тўғрисидаги билдирув Бишкекда 3 ноябрда ўтувчи Шанхай хамкорлик ташкилотининг ҳукумат раҳбарлари йиғинига саноқли кунлар қолганда келиб тушган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева