Карта: 2-3 ноябрда Бишкекнинг қайси кўчалари ёпилади?

1037

Бишкекда2-3 ноябрда Шанхай хамкорлик ташкилотининг (ШХТ) ҳукумат раҳбарлари учрашуви бўлади. Унга қатнашган давлатлар раҳбарларининг келиши сабабли Бишкекнинг айрим кўчалари ёпилади.

ШХТ саммитининг биринчи йиғини Бишкекда 3 ноябрда ўтади. Иштирокчи давлатларнинг ҳукумат етакчилари Қирғизистонга 2 ноябрда келишади. Давлатларнинг етакчиларини келиши ва юриши боис Бишкекда айрим кўчалар ёпилади.

karta-perekrytiya-ulits-2-3-noyab

“Манас” аэропортидан Бишкекгача бўлган йўлдаги харакат вақтинча тўхтатилади.

Фучик кўчаси Жибек Жолу проспектигача ёпилади.

Жибек Жолу проспекти Фучик кўчасидан Мир проспектисига қадар ёпилади.

Мир проспектида (ҳар қайси кесилишида Манас проспекти ва Чингиз Айтматов проспекти) харакат Жибек Жолудан тортиб резиденциянинг ўзигача тўхтатилади.

Чуй проспекти Манас Проспектидан Жусуп Абдрахманов (Совет) кўчасигача ёпилади.

Абдрахманов кўчаси Чуй проспектидан Абдимомунов кўчасигача ёпилади.

Абсамат Масалиев кўчаси Манас проспекти билан кесилишган еридан бошлаб Аали Токомбаев кўчасигача ёпилади. .

Ички ишлар министрлиги ШХТнинг саммитини ўтказиш сабабли шаҳарликлардан харакатнинг чекланишини тўғри қабул қилишни илтимос қилди.