Мосул учун кураш: Ироқнинг махсус кучлари шаҳарга кирди

1015

Ироқ армияси ҳамда курт қўшинлари ўлканинг шимолидаги ИШИД босиб олган Мосул шаҳрига киришди. Махсус харбийлар у ердан улар билан икки ҳафтадан бери жанг қилаётган “Ислом давлати” жангариларини қувиб чиқишга харакат қилишмоқда.

Ирак харбийлари Мосулга киришди. Фотосурат: The Independent.
Ирак харбийлари Мосулга киришди. Фотосурат: The Independent.

Ироқнинг харбий кучлари 31 октябрда Мосулнинг шарқий райони бўлган Карамага киришди. Бу ҳақда Reuters Ироқ армиясиннг генерали Виссам Аражига таяниб ёзиб чиқди.

Ҳукумат харбийларининг Мосулда пайдо бўлиши хали шаҳар қайтиб олинди дегани эмас. Ироқ ва курт қўшинлари Мосулнинг  кўп қисмини бўшитиши керак — жилиш секин бўлиб, ҳар бир кўча учун уруш бўлмоқда.

Ироқ армияси шаҳарнинг хали бир қанча қисмини бўшатиши керак. Фотосурат: First.
Ироқ армияси шаҳарнинг хали бир қанча қисмини бўшатиши керак. Фотосурат: First.

“Биз террорчиларни барча томондан қуршаб олиб, Худо хоҳласа илоннинг бошини эзамиз.  Улар қочиб кетишга имкон топишолмайди. Улар ё таслим бўлишни ёки ўлимни танлаши керак”, – деб билдирди Ироқнинг премьер-министри Хайдер Аль-Абади.

Мосулликлар кираётган армияни деразаларига оқ байроқ илиб кутиб олишмоқда — бу улар ҳукумат харбийларига қаршилик кўрсатмасликларини англатади.

БМТнинг гуманитар масалаларни координациялаш бўйича бошқармаси ИШИДнинг жангарилари маҳаллий аҳолини жонли қалқон сифатида фойдаланаётганини билдирди.

 

“Пешмер”га қўшилган харбийлар  Мосулнинг турғунларига жонини сақлаб қолишда ёрдам беришмоқда. Фотосурат: ISIS — liveuamap.
“Пешмер”га қўшилган харбийлар  Мосулнинг турғунларига жонини сақлаб қолишда ёрдам беришмоқда. Фотосурат: ISIS — liveuamap.

Ироқ харбийларига қарши курашаётиб, ИШИДнинг жангарилари миналанган йўлтанламаслардаги худкушларни ҳамда миномётни фойдаланишмоқда. Бироқ Ироқ бошқармасининг айтишича, худкушларнинг харакатлари ҳозирча катта йўқотишларни олиб келгани йўқ.

Мосулни бўшатиш бўйича операция 17 октябрда бошланган. Ироқ артиллерияси шаҳарни 16 октябрнинг тонгидан бошлаб ўққа тута бошлаган.

 

Мосулдан қочган болалар. Фотосурат: IBTimes UK.
Мосулдан қочган болалар. Фотосурат: IBTimes UK.

Ироқ ҳукумати билдирганидек, Мосулнинг бўшатилиши Ироқдаги “Ислом давлати”ни енганини билдиради. Шаҳар ИШИДнинг назоратида 2014 йилдан бери туради. Мосул — Ироқдаги иккинчи йирик шаҳар ҳамда ИШИД назоратидаги сўнги ҳудуд бўлиб ҳисобланади.

ИШИД — бир қанча давлатда, жумладан Қирғизистонда ҳам таъқиқланган экстремисттик ташкилот. “Ислом давлати”  Ироқ ва Суриянинг ҳудудида “халифалик қуриш мақсадида” иш олиб боради. Ташкилот ўз асирларига ва рақибларига нисбатан бешавқатлиги билан маълум.

Муаллиф: Айдай Иргебаева