“Манас”да бомба топилмаган, аэропортнинг фаолияти қайта тикланмоқда

964

  Халқаро “Манас” аэропортирда бомба борлиги ҳақидаги маълумот тасдиқланмади. Бинога йўловчилар киритилмоқда.

24.kg ахборот агентлиги “Манас” хаво майдонида бомба қўйилгани ҳақидаги маълумотни МХДҚ ёлғон эканини аниқлади.

Агентликнинг маълумотига кўра, сапёрлар аэропорт ҳудудида портловчи ускуна йўқ эканини тасдиқлашди. Бинога йўловчилар киргизила бошлади.

Аба майданынан учактар Аэропортдан самолётлар кечки соат бешдан бери учмай қолган. Жами бўлиб ўн рейс тўхтатилган, унинг ичидан иккиси ички, бештаси Россиянинг шаҳарларига, бири Қашқарга (Хитой) яна бири эса Алматига (Қозоғистон) учиши керак эди.

Ҳуқуқ тартибот органлари портловчи ускунани икки соатдан ортиқ излаб, топмаган.

Йўловчиларни эвакуациялаш тахминан соат 16:30да бошланган. Эвакуацияланган йўловчилардан бири аноним тарзда ўша тўрт соат мобайнида йўловчилар кўчада туришганини, уларга хатто сув ҳам берилмаганини Kloop.kgга айтиб берди.

МХДҚнинг матбуот хизмати самолётда портловчи ускуна қўйилгани ҳақида номаълум шахслар ИИМнинг навбатчи бўлимига 16:15да қўнғироқ қилишганини билдирган.

Бомба ҳақидаги билдирув Бишкекда 3 ноябрда ўтувчи Шанхай хамкорлик ташкилотининг ҳукумат раҳбарлари йиғинига саноқли кунлар қолганда келиб тушган.

Муаллиф: Эльдос Казибеков