Ҳуқуқ ҳимоячиси Конституцияга киргизилувчи таҳрирларни Венеция комиссиясига жўнатишни талаб қилмоқда

878

Ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова парламентнинг спикери Чинибай Турсунбековни Конституцияга киргизилувчи тузатувларнинг сўнги вариантини таҳлил учун Венеция комиссиясина жўнатиш талабига “тўсиқ қўйди” дея айблади. Турсунбеков буни “туҳмат” деб атади.

Фуқаровий назорат комитетининг координатори, ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунова парламентнинг спикери Чинибай Турсунбеков Конституцияга киргизилувчи таҳрирларнинг охирги вариантини таҳлил қилиш бўйича илтимосни Венеция комиссиясига жўнатишга “қаршилик” қилгани ҳақидаги баёнотни 25 октябрда “Фэйсбук”даги ўз саҳифасида эълон қилди.

“Фуқаровий назорат комитети Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларнинг охирги лойиҳасига халқаро андоза бўйича анализ ўтказиш мақсадида Венеция комиссиясига расмий талаб жўнатишни ва Венеция комиссиясининг расмий хулосаси келгунга қадар муҳокамани тўхтатишни парламент спикери Чинибай Турсунбековдан талаб қилади”, — деб ёзди у.

Ўз билдирувида у талабни жўнатишга парламентнинг спикери томонидан ҳамда конституцион қонунийлик бўйича комитетининг раисаси Асел Кодуранова тарафидан тўсиқ қўйилиши “ҳуқуқий давлатнинг барча демократик принципларига қарши келишини” таъкидлади.

“Буни фуқаролар Конституция ноқонуний ўзгартирилаётганига исбот қатори кўришади”, — деб ёзди у.

Ошурахунова 2016 йилнинг июлидан бери парламент депутатлари конституция реформасини ўтказишда шаффофликдан қочишмоқда деб ҳисоблайди.

Парламент спикери 26 октябрдаги мажлисда Ошурахунованинг билдирувини “туҳмат” эканини айтди.

“Мени Конституциянинг охирги вариантини Венеция комиссиясига жўнатмай қўйди деб ёмон отлиқ қилишмоқда. […] Ошурахунова бу ҳақда эълон қилиб, ижтимоий тармоқлада жанжал кўтармоқда. Бу туҳмат ва мен бундай қилмаганман”, — деди у.

Венеция комиссияси демократиянинг принциптерига таянган ҳолда конституцион ҳуқуқни таҳлил қилади. Ташкилот Европа Иттифоқининг қошида 1990 йилдан бери фаолият олиб боради ва конституция қонунларини анализлаб келади. Комиссиянинг хулосаларини ЕХХТнинг Демократия институтлари ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси каби халқаро ташкилотлар фойдаланади. Комиссиянинг хулосалари маслаҳат бериш характерига эга.

Венеция комиссияси 29 августда  Конституцияга киргизилувчи ўзгартиришларнинг биринчи варианти бўйича хулоса чиқарган, унда комиссиянинг экспертлари инсон ҳуқуқларига ҳамда суд тизимига алоқадор таҳрирларни танқидга олишган. Комиссиянинг экспертлари демократик принципга суянган ҳолда бу таҳрирларни синчковлик билан ишлаб чиқиш кераклигини ёзишган.

Комиссия мутахассисларини ҳамда ЕХХТ аъхоларининг фикри бўйича, 2010 йилнинг Конституцияси “демократик давлатнинг стандартига” жавоб берган.

Конституцияга киргизилувчи тузатишлар инсон ҳуқуқлари жиҳатидан халқаро келишимларнинг миллий қонунларга нисбатан устунлик вазиятидан воз кечиб, премьер-министрнинг ўрнини ва суд тизимининг устидан бўлган назоратни кучайтиради.

Муаллиф: Анна Капушенко