ИИМ тўппонча билан суратга тушган “Инстаграм” фойдаланувчисини текширади

801

“Инстаграм” ижтимоий саҳифасининг фойдаланувчиси Салават Атабеков ҳуқуқ тартибот органларининг хизмат формасини кийган, тўппонча ушлаган фото суратини тарқатган. Қирғизистоннинг ИИМи фойдаланувчини текширишини билдирди.

Милиция ходими экани таҳмин қилинган Салават Атабеков ўзининг инстаграм-саҳифасида тўппонча ушлаб тушган би неча суратини эълон қилган. Айрим суратларда у ҳуқуқ тартибот органларининг хизмат формасида бўлган.

2016-10-20_17-23-17_467383-225x400Атабеков шунингдек Миллий хавфсизлик бўйича давлат хизмати (ГКНБ) ёзуви билан тушган суратларини ҳам тарқатган.

Ҳозир бу  фотосуратлар қўлланувчининг аккаунтидан ўчирилган.  

ИИМнинг матбуот марказининг ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга Атабеков ҳуқуқ тартибот органларининг ходими эканига шубҳаланишини айтди.

“МХДК ходимлари ўзларини бундай тарзда халққа эълон қиладилар деб ўйламайман […] У қайсидир бир ҳуқуқ тартибот органининг ходими экани ҳам гумон”, — деди у.

Осмонбаев ИИМ тарафидан текширув ўтказилишини айтди.

Бу йил июлда Баткен ИИБнинг ходими Аида Жалилова 2016-10-20_17-23-18_579696-kopiya-225x400“Фэйсбук”даги саҳифасида
тўппонча ушлаб тушган суратини эълон қилган эди.

У ўша пайтда фотосуратга тушган тўппонча ўйинчоқ эканини айтган. Кейин тўппонча бўлган суратлар унинг саҳифасидан ўчириб ташланган.

“Прецедент” компаниясининг юристи Kloop.kgга милиция ходимларининг хизматдан ташқари вақтда тўппонча олиб юриши жиноят бўлиб ҳисобланишини айтди.

Муаллиф: Марат Абдикаликов