ИИМ: Экстремизм билан курашувчи ходим қурол сотгани учун қўлга олинди

840

Милиция ИИМнинг “экстремизмга қарши” 10-бўлимининг бошчиси қурол сотишда гумонланиб қўлга олинди. Аввал бу факт бўйича Чегара хизматининг харбий ходимлари қўлга олинган.

Ички ишлар министрининг ўринбосари Данияр Абдикадыров ИИМ Чегара хизматининг харбий ходимларини ҳамда ички ишлар органларининг ходимини қурол сотгани учун қўлга олганини 21 октябрда билдирди.

“Давлат чегара хизматининг харбий ходимлари ҳамда файхрийи қўлга олинди, шунингдек ички ишлар органларининг ҳозир ишлаётган ходими, 10-бўлимнинг раҳбари қўлга олинди” , — деди у.

Абдикадиров бу иш билан Харбий прокуратура шуғулланаётгани боис, қўлга тушган қуролнинг ҳамда жавобгарликка тортилган шахсларнинг сони ҳақида саволга жавоб бера олмаслигини таъкидлади.

Харбий прокуратура билан Давлат чегара хизмати қурол сотиш бўйича ишга шарҳ беришдан терговнинг манфаатлари учун бош тортишди.

“Заноза” ахборот агентлиги Давлат чегара хизматининг омборидан қурол ўғирлашгани учун 26 офицер билан прапорщик хизматдан олинганини куч органларидаги маълумот манбаларига таяниб 12 октябрда хабар тарқатган эди.

Агенттикнинг амалиёти бўйича, қурол-яроқнинг сотилиши ҳақида маълумот ИИМга тўрт милиция ходими қўлга олинган Қирғизистоннинг жанубидан келиб тушган.

“Заноза” ишни текшириш Чегара хизматининг омборига олиб келганини хабар қилган. Нашрнинг маълумоти бўйича, Чегара хизмати билан Бош штабнинг прапорщиклари қурол сотилаётганидан хабардор бўлишган, у 2014 йилдан бери қўлланишга яроқсиз қатори ҳисобдан чиқарилиб келган.

Ахборот агентлиги омборларнинг сақланиши учун жавоб берган Чегара хизматининг раҳбар ўринбосари Таалай Усубалиев кадрларнинг қўл остига жўнатилганини ёзиб чиқди. Маразий аппаратда 14 офицер хизматдан олинган, қурол сотилган омборда ҳам офицерлар билан прапорщиклар хизматдан четлатилган.

Нашрнинг маълумоти бўйича, 26 автомат, 14 Макаров тўппончаси ҳамда турли калибрдаги 13 мингдан ортиқ жанговор патронлар йўқ бўлиб чиққани текширувда маълум бўлган.

Қуролли кучлар Бош штабининг полковниги Майрамбек Мусиев Kloop.kgга Бош штабнинг ҳайдовчиси қурол сотгани учун қўлга олинганини 5 октябрда билдирган.

Унинг айтишича, Чегара хизматининг прапорщиги ҳам Чегара хизматининг харбий қисмидаги омбордан автомат ўғирлаганликда гумонланиб қўлга олинган.  Улар жиноятга шерик бўлган-бўлмаганини ҳозирча у аниқ айта олмайди.

Муаллиф: Анна Капушенко