Прокурорнинг умрига ўзининг қариндоши 60 минг доллар қарз сабаб қасд қилган

736

 Ички ишлар минстри Кашкар Жунушалиев прокурор Эркин Курманалиевнинг жонига қасд қилишда гумонланаётган шахс “қарзи сабаб” жиноятга қўл урганини 21 октябрда билдирди. Бош прокуратура қариндоши прокурорга 60500 доллар қарз бўлиб қолгани ҳақида маълумот тарқатди.  

“[Жабрланувчининг] қариндоши қўлга олинди ва жиноятнинг сабаби — қарз”, — деб билдирди министр.

Бош прокуратура гумондор Тологон Айтмирзаев Курманалиевнинг оиласига 60500 доллар қарз бўлиб қолиб, бу прокурорнинг жонига қасд қилишига сабаб бўлгани хақида баёнот тарқатди. 

Айтмирзаев ўз кўрсатмаларида Курманалиев уни прокуратурага чақириб, қарзни тўлашини талаб қилиб, товламачилик учун жавобгарчиликка тортишини айтиб қўрқитганини айтди. Курманалиевнинг ота-онасинг такрор-такрор қўйган талаблари орқасидан гумондор шахс ўз уйини уларга ўтказиб берган.

“Тологон Айтмирзаев, уйдан ўз оиласи қувилиб чиқишидан ва Э. Курманалиевнинг таъқибидан қўрқиб, 2016 йилнинг 28 июлидан 29ига ўтар кечаси аввал ўзи тайёрлаган портловчи тузилмани унинг автомобилига ўрнаштирган” — деб айтилади маълумотда.

Идорадан прокурорнинг жонига қасд қилиш унинг хизмат вазифаси билан боғлиқ эмаслигини қўшимча қилинди.Қариндошлари унинг ҳаётига суиқасд қилишга уриниш унинг иши билан боғлиқ бўлиши мумкин деган версияни айтиб келишган.

Бош прокуратура Айтмирзаевни идорага чақириб, жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитгани учун Курманалиевга нисбатан тергов ўтказмоқда.

Идоранинг маълумотига кўра, Айтмирзаев тергов билан хамкорлик қилиб, айбини тан олган ва кўрсатмаларни бермоқда — улар бошқа далиллар билан ҳам тасдиқланмоқда.

Прокурорнинг жонига қасд қилишга харакат бўйича гумондор шахс қўлга олинганини Бош прокуратура 14 октябрда хабар қилган. Қўлган олинган шахснинг уйида тинтув ўтказиш вақтида милиция ходимлари “жиноятда фойдаланилган каби портловчи ускуна” топишган.

ИИМ тинтув вақтида отувчи қуролнинг, ўқ-дорининг бир неча тури, портловчи қурилма, турли сондаги патронлар, “Вепрь” карабини, овоз ўчиргичи бўлган тўппонча, қўшоғиз милтиқ, детонатор топилганини билдирди.

Идоранинг матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Иссиқкўл вилоятидаги танишининг уйида гумондор шахс қурол-яроқ, ўқ-дори, рухсат берувчи системанинг штамплари, ИИМнинг бошқармаларидан бирининг муҳр, ўқ отувчи қурол олиб юришга рухсат қоғозининг бўш бланкаларини яшириб қўйган. Шунингдек унинг қариндошнин уйидан Калашников автомати топилган. Қўлган олинган шахс жиноятини бўйнига олиб кўрсатма берган.

Прокурорнинг ҳаётига суиқасд қилишга харакат 29 июлжа Орта Сай қишлоғида бўлган. Унинг автомобилининг томида қўлда ясалган портовчи ускуна портлаб кетган. Жабрланувчининг бир қўлининг панжасидан ажраб, кўзидан жароҳат олган.

Курманалиев хизмат текшируви бўлимининг катта прокурори бўлиб ишлаб, прокуратура органларидаги хизмат тартибини ва коррупцияни текширган.

Муаллиф: Регина Им