Тириклигида Сариталаа ыишло-ида яшаб, баптизм динига эътиқод қилиб келган аёлнинг учинчи марта кўмилган ери ҳақидаги маълумот уни қариндошларининг илтимоси билан очиқ айтилмаяпти. Канигул Сатибалдиеванинг ўз ерига кўмилишига унинг эътиқод қилган дини боис ҳамқишлоқларининг қарши чиққанлигидан, унинг жасади бунга қадар икки марта кўмилган.
Жалолобод милициясининг ходими Мухиддин Толубаев тириклигида баптис-христиан бўлган марҳумнинг танаси Олабуқа районида дафн қилинганини Kloop.kgга хабар қилди.
“Бу аёл учинчи марта кўмилди, бироқ айнан қайси ерга кўмилганини унинг қариндошлари илтимосига кўра биз аниқлай олмаймиз”, — деди у.
“Азаттык”қа берган интервьюсида марҳумнинг 78 ёшдаги турмуш ўртоғи Акжол Азаев Сатибалдиева билан 50 йил бирга яшаганини ва аёли ҳақидаги ҳамқишлоқларининг фикрига қўшилмаслигини айтган.
“Мен ҳамқишлоқларимнинг бу қилиғини ҳеч тушунолмайман. 49 йил мен билан бирга яшаган рафиқам бошқа динга [христианликка] кириб кетганига ишонмайман. Мен гуноҳкор бўлсам устимда Худо бор. Унинг бўлган гуноҳи — Инжилни ўқиб чиққани. Динга қарши бошқа ҳеч қандай ишларни у қилмаган”, — деган у.
Қирғизистон мусулмонлариниг диний бошқармасининг матбуот котиби Марат Кадикеев Kloop.kgга Қирғизистонда 90 йилларданоқ турли динлар вакилларининг бир қабристонга қўйиб бўлмаслиги ҳақида фатво чиққанини айтди.
Фатвога кўра, мусулмонлар қабристонида бошқа диндаги одамлар кўмилса, вафот этган мусулмонлар қийналади.
Кадикеев аввал ҳам қабристон ортидан шу каби низолар чиқиб турганлигидан мазкур фатво чиқарилганини таъкидлади.
“Имомларнинг бари шу фатвони бажариши керак. Бу хадисларда ҳам айтилган. Асрлар бўйи шундай бўлиб келган. Инсонни дафн қилишдан аввал унинг қайси динда бўлганини билиш керак. Бошқа бир жойдан ер бўлиб беришса бўларди, лекин бир қабристонга қўйиш мумкин эмас”, — деди у.
“Прецедент” компаниясининг юристи Ильяна Жедигерова Kloop.kgга Қирғизистонда қабристонлардан фойдаланиш маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари томонидан тартибга солинишини айтди. Унинг фикрича, ўлкада дафн маросимлари масалаларини марказ даражасида тартибга солиш қонуни ҳозирги вақтда йўқ.
“Дафн ҳамда дафн маросимлари ҳақида қонун лойиҳа бўлган, лекин бу йил февралда президент унга қаршилигини билдириб, парламентга қайтарган […] Бизда умуман дафн қилишнинг давлат даражасида аниқловчи умумий қонун йўқ”, — деди у.
Суҳбатдошимиз сўз юритилган қонун лойиҳасида қабристонларни динига қараб бўлиш ҳақида айтилмаганини ҳам қўшимча қилди.
Марҳумнинг кўмлишига дини сабаб қарши бўлишган
Сариталаа қишлоғида яшаб келган 76 ёшдаги Канигул Сатибалдиеванинг вафотидан кейин ҳамқишлоқлари унинг жасадини маҳаллий қабристонга кўмишга изн беришмаган. Бунга марҳум тириклигида христиан-баптист динидабўлгани сабаб бўлган.
Марҳумнинг қизи Жилдыз Азаева маҳаллий хукуматга ва депутатларга мурожаат қилиб, икки кун бўйи онасининг танасини маҳаллий қабристонга кўмдиришга харакат қилган.
Имомлар тошбўрон қилиш билан қўрқитишганидан, Азаева ва унинг укаси ҳамқишлоқлариниг кўз олдида ислом динини қабул қилишган. Лекин уларнинг онасини маҳаллий қабристонга кўмишга рухсат берилмаган, чунки у мозор мусулмонларники бўлиб ҳисобланади.
Кейинчалик марҳум учун қўшни Орукту қишлоғида ўрин бўлиб беришган, у ерда бир йил олдин баптистларнинг вакиди кўмилган эди. Лекин у қишлоқнинг яшовчилари ҳам бунга қарши чиқишган.
Сатибалдиеванинг танаси христиан қабристони бўлган Сарибулак қишлоқида кўмилган, аммо унинг кўмилишига бу сафар христианлар қарши чиқишган.
Муаллифлар: Александра Титова, Анна Капушенко
Сурат: «Азаттык»