Солиқ хизмати амалдорларнинг иккинчи ИННларини бекор қилади

857

Давлат солиқ хизмати иккитадан Мамлекеттик салык кызматы экиден идентификация номерига (ИНН) эга бўлган амалдорларнинг иккинчисини “рўйхатдан чиқаради”. Қонунга кўра, бир фуқарога бирдан ортиқ ИНН рўйхатга олинмаслиги керак.

Kloop.kg юристларининг сўров хатига ёзган жавобида Давлат солиқ хизматининг раҳбар ўринбосари Кубаничбек Кумашов иккитадан ИИНнинг берилиши уларни бир вақтда икки орган — Солиқ хизмати ҳам, Социал фонд ҳам бериб келгани билан изоҳлади.

Масалан, президент аппаратининг етакчиси Фарид Ниязов ўз ИННнини солиқ хизматидан 1999 йили, ўн рақамли коддан 14 рақамлисига ўтиш вақтида олган. Иккинчи ИНН унга Социал фонд тарафидан берилган.

Кумашовнинг айтишича, ҳозир солиқ хизмати иккинчи ИНН бўйича маълумотларни аниқлаб, уларни “рўйхатдан чиқариш” харакатида.

Икки ҳафта аввал Kloop.kg иккитадан  идентификация номери рўйхатга олинган сиёсатчилар ва тадбиркорларнинг рўйхатини эълон қилган:

Ўшанда Кумашов Kloop.kgга иккидан ИННи бор фуқаролар солиқ хизматини алдай олмаслигини айтган эди.

«Агар фуқаро солиқ органларидан рўйҳатдан ўтса, бизда бошқа ИНН, ижтимоий фондда бошқа ИНН бўлади. Солиқ ҳисоби келганди, бизга рўйҳатга олинган ИНН билан қабул қиламиз», — деган эди Кумашов.

Бироқ, Кумашовнинг сўзи иккинчи идентификация рақамларни ноқонуний ҳаракатларда фойдаланган ҳоллар билан тўғри келмайди. Ўтган йилнинг апрель ойида Иссиқ- кўл вилоятининг яшовчиси тўрт йил давомида фойдаланиб юрган ёлғончилик схемаси фош бўлган.

Иссиқкўл ички ишлар бошқармасининг маълумотига таяниб, K-News ахборот агентлиги “Икки ИНН билан у кўплаган тендерларда иштирок этиб, шартномаларни имзолаган. Тўрт йил ичида у хизмат кўрсатиш ва товар ташиш доирасида 30 миллион сом фойда топган”,  деб ёзган эди.

Тадбиркор аёл биринчи ИНН билан рўйҳатга олиб, ҳисобни иккинчи идентификация рақами билан берган. Тўрт йил ичида вилоятининг милициясининг маълумотига кўра у давлатга олти миллион сомлик моддий зарар келтирган.

Текширув давомида иккитадан идентификация рақами бор 6000 фуқаро аниқланган.

Социал фонднинг Ҳусусийлаштирилган учетга олиш бошқармасининг ходими Аман Абдилдаев,  фуқаролар “ўзлари келиб, шахсий маълумотларини аниқламагунча» давлат органлари икки ИННни топиб чиқара олмаслигини билдирди.

 

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова