Клинтон билан Трампнинг якунловчи дебати: “Путиннинг қўғирчоғи”, ҳомилани олдириш ва қурол олиб юриш ҳуқуқи

847

Чегарани мудофаа қилиш, Путин, аборт ҳамда ИШИД — президентлик сайлови олдидаги якунловчи дебатларда Хиллари Клинтон билан Дональд Трамп яна нималарни баҳслашишди?

Клинтон билан Трампнинг якунловчи, учинчи тортишуви Лас-Вегасда 19 октябрда бўлиб ўтди. АҚШ президентлигига номзодлар қандай баҳсли мавзуларни муҳокама қилишди?

Қурол олиб юриш ҳуқуқи

Трамп АҚШ Конституциясига кирган, қурол олиб юришга ва сақлашга ҳуқуқ берувчи Иккинчи таҳрирни қўллайди. Номзоднинг айтишича, у президент бўлиб қолса, мазкур ҳуқуқни қўлловчи судларни тайинлайди.

Клинтон ҳам бу ҳуқуқни қўллайди, лекин “керакли тартибга солиш”ни маъқул кўради. Унинг айтишича, ўқ отувчи қурол сабабидан ҳар йили 33 минг америкалик ўққа дуч келмоқда.

Ҳомилани олдириш масаласига муносабати

Трамп абортни таъқиқлаш керак деб ҳисоблайди. Республикаси ўзининг фикрини қўллаган, “ҳаётни” қўлловчи судларни тайинлашини билдирди.

Клинтон оилани режалаштиришни маъқул кўради ҳамда аборт тўғрисидаги қарорни аёл ўзи қабул қилиши керак деб ҳисоблайди, чунки бу унинг ҳаётидаги “энг мураккаб ва шахсий характердаги қарор”.

Россия билан алоқалар

Трамп Россия президенти Владимир Путин билан алоқани мустаҳкамлаб, Сурияда, “Ислом давлати”га қарши қўшма операцияларни ўтказишни истайди. Унинг фикрича, Путин Клинтонга уни “Сурияда ва барча ерда” алдаб кетгани учунгина ёқмаяпти.

Клинтон Россия президенти АҚШ президентлиги хизматида Трамп каби одамни кўришни исташига кесатиб, Трампни “Путиннинг қўғирчоғи” деб атади. У Кремлни АҚШга киберхужум уюштиришда, Трампни эса уни қўллашда айблади.

Трампнинг тўшак можаролари

Трамп ўзини “аввал мени жинсий алоқага тортишни истаган” деб айблаб келган айрим аёлларнинг шикоятларини инкор қилди. У шикоятлар Трампнинг жинсий алоқа учун аёлларнинг етарли экани чунки у “юлдуз” эканлиги тўғрисида гапининг аудио ёзуви тарқагандан кейин пайдо бўлди. Номзод аёлининг олдида кечирим сўрашга асос йўқлигини, чунки бу даволар ёлғон ёки Клинтон тарафдорларининг махсус уюштирган иши эканини айтди.

Клинтон Трампнинг муаммоси жавобгарчиликни бўйнига олиб, кечирим сўрай олмаслигида деб ҳисоблайди.У Трамп инсонларни камситиб, бу учун кечирим сўрамаган бир неча ҳолатларни ёдга солди.

Мосулдаги операция

Трамп Мосулни “Ислом давлати”нинг жангарилари босиб олмасидан аввалроқ уни ҳимоя қилиб, қўлдан чиқармаслик керак эди деб ҳисоблайди. Ҳозир эса номзод Мосулга уюштирилган ҳужум кутилмаган бўлмай қолди, чунки операция хақида уч ой аввал эълон қилинди деди.

Клинтон Мосулга қилинган ҳужумни қўллаш учун америка харбийларини Ироққа киргизишга қарши. Унинг фикрича, бу АҚШнинг манфаатларига зид келади.

Сайлов натижасини тан олиш ҳақида

Трамп 8 ноябрда ўтувчи сайлов натижасига рози бўлиш-бўлмаслиги ҳақидаги саволга аниқ жавоб бера олмаган. Унинг фикрига кўра, “коррупциялашган матбуот ўқувчиларининг фикрини заҳарламоқда”. Аввал Трамп сайловнинг натижаси сохталаштирилиши мумкин деб таҳмин қилган.

Клинтон нимадир Трампга ёқмай қолсаёқ у барини сохталаштириш билан айблай бошлаши тўғрисида айтди. Номзод ўз рақиби праймеризда сохталатириш ҳақида айтган бир неча вазиятларни хотирлатди.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев