Ироқ армияси айни вақтларда Мосулни “Ислом давлати”нинг жангчиларидан бўшатиш операциясини ўтказмоқда. Мосул — Ироқ ҳудудида экстремистларнинг сўнги таянчи.
Шу вақтда Мосулни бўшатиш бўйича операция олиб борилмоқда. Ироқ армияси душанбадан бошлаб шаҳарда отишма бошланган, ҳозир эса 2014 йилдан бери ИШИД назоратига олинган шаҳарни кўзлаб танклар кетмоқда.
БМТ шаҳардаги тўқнашувнинг натижаси бу ҳудудда яшаган 1,5 миллион кишига таъсир этиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ироқ ҳукумати Мосулни бўшатиш Ироқда “Ислом давлати”ни мағлуб этиш билан баробар эканини билдирди. Айни шу Мосулда ИШИДнинг етакчиси Абу Бакр Аль-Бағдодий халифалик тузиш ҳақида эълон қилган эди.
ВВСнинг маълум қилишича, Мосулда қанча киши бор эканлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ, бироқ икки йил аввал шаҳарни жангарилар босиб олган вақтларда у ерда икки миллиондан ортиқ аҳоли яшаган.
Хабар тўлиқланиб боради