Министр хитой ширкатининг “Лексус”идан фойдалангани учун кечирим сўради

717

Депутатлар транспорт министрининг Бишкек-Норин-Торугарт автойўлини қураётган хитой ёлланма ширкати “Чайна Роад”нинг “Лексус LX570” енгил автомобилини фойдаланиб юргани учун танқид қилишди.

КСДП фракциясининг депутати Торобай Зулпукаров бюджет ва молия бўйича комтетнинг йиғинида  транспорт министри Замирбек Айдаровга “хусусий компаниянинг автомобилини фойдаланган минстрни Хитойда отишар эди” деди.

Айдаров ўз жавобида давлатга ҳеч қандай зарар келтирмаганини айтди — унинг сўзига кўра, у “Чайна Роад энд Бридж Корпорэйшн” компаниянинг автомобилида юришга мажбур бўлган, чунки ундан аввал хукумат двигателининг қуввати 2,7 куб метрдан ошган автомобилларни фойдаланишга чеклов киргизган.

“Министрликнинг фақат икки машинаси бор.[…] [Кўлами 2,7 куб метрдан ошмаган] бундай автомобилларда олис ҳудудларга иш сафари билан бориш қийин”, — деди министр.

КСДПнинг бошқа депутати Улан Примов амалдорни принципиаллик ва бу масалага теран ёндашишга чақирди.

“Бу ерда компанияга қарам бўлиб қолиш имкони юзага келиб қолмоқда, агар у эртага тендерга қатнашибқолса, у учун имтиёз яратилаяпти деган фикр туғилиши мумкин”, — деб қўшимча қилди Примов.

Зулпукаров Транспорт министрлигидан “Чайна Роад энд Бридж Корпорэйшн” компанияси олган давлат буюртмалари тўғрисида барча маълумотларни сўраб олди.

Транспорт министри хитой ширкатининг автомобилини қўллангани учун кечирим сўради. У ҳозир оддий автомобилда юрганини айтиб, бундан кейин бундай кўриниш қайтарилмаслигига ваъда берди.

Жамоатчиликка мазкур воқеа маълум бўлиб қолганда “Чайна Роад энд бридж Корпорэйшн” ширкати Транспорт минстрлигидан автомобилни қайтариб беришни талаб қилган.

Идоранинг маълумоти бўйича, автомобил хитой ширкати билан собиқ транспорт минстри Аргинбек Малабаевнинг ўртасида тузилган шартнома асосида фойдаланиб келинган.

“Инвесторлар тинчликни яхши кўришади. Улар изоҳ беришгани йўқ, нима сабабдан автомобилни қайтариб олгани бўйича сабабларни ҳам айтиб ўтиришмайди”, — деди матбуот котиби Киличбек Досумбетов.

“Чайна Роад” компаниясидан изох олишнинг иложи бўлмади.

Министрнинг автомобили 6 октябрб кечки пайтда минстрликнинг қошидаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси Айнура Абдраева томонидан суратга олинган. У суратга олаётган вақтда минстрнинг ҳайдовчиси Абдраевадан телефонини тортиб олишга харакат қилиб, суратни ўчиришни талаб қилган.

Очиқ бюджет” порталидаги маълумотга кўра, йўл қуриш бўйича йирик пудратчи ”Чайна Роад” 2011 йилдан бери давлат бюджетидан 1,1 миллиард сом олган.

Иқтисодий жиноятчилик билан курашиш бўйича давлат хизмати минстрнинг йирик пудратчининг машинасини бошқариб юришида ҳеч қандай жиноят ва қонун бузарликни топмаган.

Муаллиф: Акилай Каримова