«Азаттык»: Ола-Буқада марҳум икки марта дафн қилинди

846

Ола-Буқа районининг Сари-Талаа қишлоғининг қабристонига маҳаллий яшовчилар, имомлар бошқа динга ўтиб кетганлиги сабаби билан Канигул Сатибалдиеванинг жасадини дафн қилишга йўл бермай, яқинлари бошқа ердан жой топишди.

Материалнинг асл нусҳаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан. Муаллифи: Элеонора Бейшенбек қизи.

Мархумнинг қизи уни районнинг имоми мусулмон динига қайт деб мажбурлаганини, очиқ масхаралаб, тошбўрон қилинганини ҳам айтиб берди. Имом эса жасадни кўмишга қишлоқ яшовчилари қарши чиққанини баҳона қилди.

Тортишувлардан сўнг, Канигул Сатибалдиеванинг мурдасини кўмишга жой топилди. Бироқ Ўрукту қишлоғига тегишли ерга жасад кўмилгандан кейин бу ерда ҳам маҳаллий яшовчилар тўпланиб, қарши чиқишган. Натижада яқинлари уни қайта қазиб олишган.

«Мени тошбўрон қилишмоқчи эди»

Ола-Буқадаги Сари-Талаа қишлоғининг 76 ёшдаги яшовчиси Канигул Сатибалдиева 13-октябрь куни эрталаб вафот этган. Унинг қизи Жилдиз Азаеванинг сўзларига кўра, онасининг жасадини қишлоқ қабристонига кўмдиришмаган. У ҳокимиятга, маҳаллий кенгашнинг депутатларига ҳам мурожаат қилган. Бироқ жасаднинг мусулмонлар қабристонига дафн қилинишига катта районнинг имоми қарши чиққан ва у 14-октябрда бир қанча одамлар билан келиб, Жилдиз Азаевани ислом динига қайт деб мажбурлаб, очиқ масхаралаган. Ўша ерда тош бўрон қилиш тўғрисида ҳам сўз бўлган:

— «Шу динингдан қайтасан, қайта мусулмонликни қабул қиласан» деб мажбурлашган. Бунинг барчасини видеокамерага тасвирга туширишди. Мен онам учун рози бўлдим. Мени роса мажбурлашди, бошқаларга ҳам сабоқ бўлсин дейишди. Калимани айт дейишди, айтолмай қолсам, «айта олмайсанми» деб район имоми масхаралади. Калималарни айтиб, динимдан қайтариб олгандан кейин “бизга жой берасизларми, тобут икки кундан бери турибди, ҳидланиб ҳам кетди” десак “йўқ, биз ер бермаймиз, ҳовлингизга кўминг, нима қилсангиз қилинглар” деди. Ҳеч кимнинг бошига шундай муаммони солмасин. Район имоми «биз сени динингдан қайтардик холос» деди. Агар мен динимдан қайтмаганимда у мени тошбўрон қилмоқчи экан.

Жилдиз Азаеванинг сўзларига кўра, ўша ерда ғазабланган яшовчиларни сабрлиликка чақирган бирорта ҳам одам бўлмаган. Маҳаллий ҳукумат вакиллари, милиция ҳодимлари ҳеч нима демай, қараб турган:

Онам ўн йилдан буён мана шу китобларни ўқирди. Унинг бошқаларга ёмонлиги йўқ эди. Отам билан бирга яшаганига 50 йил бўлди, отам 50 йилдан буён намоз ўқийди. Йўқ деганда 80га чиққан мана шу оқсоқолни ҳурмат қилишса бўларди. Ота-онамнинг ўғил фарзанди йўқ, биз икки қизмиз. Қизнинг қўли қисқа дегандай, бизнинг қўлимиз, овозимиз ҳеч қаерга етмас экан. Ҳозир уй-жойи йўқ бирортаси ўлса ҳам бирор жойга обориб кўмишади. Жиноятчиларни, террорчиларни ҳам дафн қилишяптику. Мушук-сичқонларни ҳам яшириб кўмишяпти. Онам Қирғизистон фуқароси-ку! Биз одам ўлдирдикми? Кўчада қолганмидик? Ўғирлик қилдикми? Биз ҳеч кимга ёмонлик қилмай, зараримиз тегмай тинч ўтирибмизку.

Район имоми Шумкар ҳожи Чиналиев эса масхаралади деган гапни инкор қилиб, 14-октябрдагы марҳумнинг уйи олдидаги воқеани тушунтириш ишлари деб атади:

Маҳаллий оқсоқоллар бизнинг қабристонга кўмдирмаймиз деб тўпланиб олиб, ҳокимятга келишган. Биз бошқа ерга обориб дафн қилайлик десак, ўша ердаги масжидларнинг имомлари қарши бўлиб, тўполон қилишган. Қизлари ҳам бошқа динга ўтиб кетган экан. Биз тушунтириш ишларини олиб бордик. «Бўлди, бу диндан қайтдик, билмаган эканмиз» деса ҳам аҳоли рози бўлмади. «Сизларга ер берилади, бироқ онангни дафн қилишга ер бермаймиз» дейишди. Бошқа қишлоқдаги христиан дининдагилар дафн қилинган жойга кўмайлик деб сўзлашгани борганмиз. Бироқ улар ҳам розилик беришмади. Яшовчилар биз уларни дафн қилишга руҳсат берсак, булар ҳам оғиб кетади деб кўнмай қўйишди.

«Ҳоким эмас, имом бошқарадими

Район ҳокими Сонунбек Акпаралиев бу вақтгача баптист оқимидаги одам кўмилган тепаликдан жой тайёрланаётганини “Азаттык"ка маълум қилди. Ҳоким ҳаддидан ошди деган сўз текширилади деб сўз берди:

Ҳозир ер топилди. Ўтган йили бир баптистнинг жасади кўмилган жой бор, ўша ерда ҳозир қазилмоқда. Қазигани йигитлар кетган. Ким масхаралабди? Энди биз барчамиз мусулмонмиз, агар агар ҳаммамиз бошқа динга ўтаверсак, нима бўлади? Имамнинг масхаралаганини билмас эканман, мен уни аниқлайинчи. Мен аниқлаганимдан кейин сўзлашайлик.

Кўп ўтмай Канигул Сатибалдиеванинг жасадини дафн қилгани ер топилди.

Бироқ Ўрукту қишлоғига тегишли ерга жасад дафн қилингандан кейин бу ерда ҳам маҳаллий яшовчилар йиғилиб, қарши чиққани, натижада яқинлари мурдани қайта қазиб олишга мажбур бўлгани, охирида бошқа қишлоқдаги христиан динидагиларнинг қабристонига дафн қилингани маълум бўлди.

Қирғизистон дин эркинлигини билган ўлка. Ҳуқуқ ҳимоячиси Турсунбек Акун дин эркинлиги бўйича халқаро масъулият ҳам бор эканлигини айтиб, маҳаллий ҳукуматнинг бу ҳаракатини танқид қилди:

Қирғизистон дин эркинлиги бўйича халқаро конвенцияни ратификациялагандан кейин шунга йўл очилган. Шундан кейин диннинг барчаси тарқалиб кетган. Булар шулардан бири. Асосийси ратификация қилмаслиги керак эди. Қилгандан кейин динга эркинлик бериш керак. Дин эркинлигини ҳурмат қилган давлат бўлгандан кейин уларга оз бзлса ҳам ер ажратиб бериш керак. Ислом динида ҳам сабрлилик, чидамлилик деган сўзлар бор. Агар бугун тошбўрон қилганда нима бўларди? Биз ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз. Кейин ҳоким, унинг ўринбосари «буларнинг барчасини имомлар ҳал қилишмоқда, шундай бўлаётган бўлса нима қиламиз?» дейди. Губернатор, ҳокимлар эмас, имомлар бошқарган замонда яшаяпмизми?

Қирғизистонда баптистларнинг фаолияти 1907-1908-йиллари немис миллатидаги оилалардан бошланган. Ҳозирда уларнинг уч минга яқин аъзоси ва 50 сиғинувчи уйи бор.

Дин ишлари бўйича давлат комиссиясидан рўйҳатдан ўтиб, Қирғизистонда расмий иш олиб бораётган 2800га яқин диний ташкилотлар бор. Бунга жамоат ташкилотлари, бирикмалар, жамғармалар, ўқув юртлари, масжидлар, мадрасалар, черковлар ва ибодатхоналар киради. Унинг 2000дан ошиғи ислом йўналишидаги ташкилотлар ва масжидлар бўлса, қолгани христиан ва бошқа динларга тегишли.