Қирғизистон, АҚШ ҳамда Буюк Британия терроризмга қарши курашишда ахборот алмашиб туришмоқчи

744

Ташқи ишлар минстрининг ўринбосари Эмил Кайкиев дипломатлар эҳтимолий терактлар ҳақида хабар қилгандан кейин АҚШ ҳамда Буюк Британиянинг элчилари билан учрашган. Тарафлар эҳтимолий хавфлар тўғрисида маълумотлар алмашиб туриш бўйича келишишган.

Кайкиев АҚШнинг элчиси Шейла Гуолтни ва Буюк Британиянинг элчиси Робин Орд-Смит билан учрашди. Улар терроризм билан курашиш ҳамда огоҳлантириб туриш бўйича маълумот алмашиб туриш бўйича келишишди.

Учрашув элчиликлар Қирғизистонда бўлиши эҳтимолий бўлган терактлар ҳақида хабар тарқатгандан кейин ўтди. Дипломатларнинг маълумоти бўйича, терактлар октябрда бўлиши эҳтимол.

Қирғиз ТИМнинг қисқа баёнотида эҳтимолий терактларнинг маълумот манбалари тўғрисида ва сўзлашувлар бўйича ҳеч қандай хабар берилмаган.

Президент  аппаратининг раҳбар ўринбосари Сапар Исаков “Кабар” ахборот агентлигига берган интервьюсида айтишича, тайёрланилаётган терактлар ҳақидаги хабарга “хайрон бўлган”.

Билдиришича, у баёнотлар ТИМ билан ҳеч қандай маслаҳатсиз эълон қилинган.

АҚШ ва Буюк Британиянинг элчиликлари Kloop.kgга изоҳ беришдан бош тортишди.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев