«Настоящее время»: Муҳожирлар орасидаги ноқонуний аборт. Москвадаги яширин бизнес ортида ким бор?

1194

Ҳомиладорликнинг сўнги ойларидаги аборт — Осиёдан келган муҳожир қизларнинг орасида  одатга айланиб бораётгандай. Улар Россияга ишлаш учун келишади. Бу қизларни аборт қилган тиббиёт ҳодимлари ҳам Россияга иш излаб келганлар — улар аборт қилишни уй шароитида ва тиббий жиҳозларсиз амалга оширишади.

Материалнинг асл нусхаси «Настоящее время» сайтида жойлашган, муаллифи — Жибек Бегалиева.

Москвадаги қирғиз диаспорасининг фаоллари қўнғироқ қилмоқда: Москвага иш излаб келган ёш қизлар, ноқонуний аборт қилдиришга кўп боришади. Улар нима сабабли шунга мажбур бўлишмоқда ва бундай операцияларни ким қилади? “Настоящее Время”нинг мухбири ҳомиладор муҳожир қизларга ёрдам бераётган фаоллар билан сўзлашиб, бир неча клиникаларга бориб кўрди.

Таҳминан ҳозир Россияда Қирғизистон халқининг ярим миллионга яқини яшамоқда. Уларнинг ярми — аёллар. Марказий Осиёнинг бошқа ўлкаларининг аёллари Россияга иш излаб келгани кам учрайди. Шу сабабли қирғиз аёллари Россиядаги муҳожирлар орасида энг ночор қатламни ташкил қилади.

"Подмосковье"даги қурулишга «Азия» ҳайрия жамғармасининг президенти Урмат Байматова бир ҳафтада бир марта келади. Ёзда бу ерга катта уй қурилади дейди. Бу уйда фарзандлари билан кўчада қолган қирғизистонликлар яшайди.

«Бир кунда менга фуқаролик никоҳда турган куёви ташлаб кетган олти-етти қиз мурожаат қилади, ҳозирда биз  кризис марказини қурмоқдамиз. Кўчада қолган аёлларнинг ҳужжатларини тўплаб, уйига жўнатгунча мана шу марказда вақтинча яшашади. Биргаликда улар бир-бирларини қўллаб кетишади», — дейди Байматова.

Ҳомиладор муҳожир қизлар Байматованинг уйида тиқилиб яшашмоқда. Моквадаги офисга ҳар куни янги аёллар келади. Ҳаммасининг тақдири бир хил: йигит-фуқаровий никоҳ-бола. Ҳомиладор бўлиб қолганини билган бўлажак оталар дарров ташлаб кетишади. Бирорта ҳам қиз никоҳини рўйҳатдан ўтказа олмаган.

«Улар ўзимизнинг қирғиз йигитлари билан яшашган, никоҳ ўқитиб олишган (диний никоҳ). Бироқ нимагадир ҳомиладорликнинг 6-7 ойида эркаклар ташлаб кетишади — дейди Байматова. — Кўпчилигининг ота-оналари билишмайди. 80-90 фоизининг ҳаёлига ҳам келмаса керак. Айрим билиб қолган ота-оналар болани уйга олиб келма дейишади».

1

Шармандаликдан ёки ишсиз қолишдан қўрққан қизлар ҳар қадамга боришади: ҳомиладорликнинг сўнги ойларида аборт қилдиришади. Россияда ўз хоҳиши билан аборт қилдириш учун 12 ҳафтагача вақтни талаб қилади. Агар бола катта бўлиб қолган бўлса — тиббий кўрсатмалар асосида олиб борилади.

Муҳожир қизлар бола катта бўлгганда ҳам аборт қилдирса бўлишини билишади, қолаверса, улар арзон баҳога аборт қиладиган тиббиёт ҳодимларини ҳам танишади.

«Ҳомиладорликнинг сўнги ойларида аборт қилдириш учун 50 минг тўлашади. Мен унга айтдим: «8-9 ойлик бола — бу тирик одам! Қандай қилиб олдирасан дедим?»» — деб Байматова бўлган воқеани айтиб бериб ўтирди.

«Унинг исми Катя Мырзабекова, у қирғиз қизи. Қирғизистонда ҳамшира бўлиб ишлаган, энди Москвада ишламоқда. У ўзининг ташриф қоғозларини барча станцияларда тарқатиб юрган. Биз уни милицияга олиб бордик», — дейди «Азия» ҳайрия жамғармасининг президенти.

Унинг ноқонуний аборт билан исботлаш учун диаспора биргаликда ҳаракат қилдик. Ҳамшира унга кўчада бўйдан тушурувчи дориларни сотди ва шахсий хонадонида аборт қилиб бераман деди. Байматова айтгандай, бу уйда тиббий ускуналар йўқ, туғруқ каровати йўқлигини ҳам айтди.

«У ерда деярли ҳеч нарса йўқ. Полда букланган тўшак ётибди. Ҳиди эса умуий ҳожатхонадай экан. Ҳомиладорларга қуйиладиган осма уколларни эса, деваорга мих билан қоқиб қўйибди. Биз кирганда уни олиб улоқтириб юборди», — деди Байматова.

Фаолнинг сўзларига кўра, полиция участкасида ҳамширанинг ёш боласи бор эканлиги аниқланди. Диаспоранинг вакиллари биргалашиб, ёзган аризамизни қайтариб олдик, ҳамшира эса ишини ўзгартиришга ваъда берди.

2

«Настоящее время» редакциясининг мухбири гувоҳ бўлишича, ҳамшира ҳамон аборт қилиш билан шуғулланмоқда — медикаментоз ва жарроҳлик йўли билан ҳам ишлари маълум бўлди. У «Марьина роща» станциясида янги гинекология кабинети очиб олган. Жаррроҳлик вақтида унга ёрдамчиси қарашади. Шубҳаланган ҳаридорларни ҳам кўндиришга уста.

Қирғизистондан ва Осиёдан борган муҳожир аёллар қанча хавфли бўлган абортларни ҳисоблаб чиқиш мумкин эмас. Муҳожирлар орасидаги қонуний қилинган абортнинг сони ҳам номаълум. Моквада меҳнат муҳожирларига лойиқлаштирилган ўнлаган гинекологик марказлар бор. Кўп профилли клиниканинг бош шифокорининг сўзларига кўра, аборт энг машҳур тиббий хизмат қатори баҳоланади.

«Биз ўзимизга келган беморларнинг сонига қараб айта оламиз. Биз тиббий марказларни ижарага оламиз, баҳоси жуда қиммат», — дейди бош шифокор Момунжан Алиев.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, меҳнат муҳожирлари энг оғир вазиятда тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишади.

«Бир оз жони ором олса ҳаммасини унутишади. Яхшилаб даволанишга ҳеч кимнинг имконияти йўқ — дейди Момунжан Алиев. — Улар ўткир симптомларни даволаб юраверишади. Москвада муҳожир ўртача 25 минг миқдорида маош олади. Унинг беш мингини хонадон учун берса, озиқ-овқат, кийим кечаги бўлиб, қолган пулни уйларига жўнатишади. Сабаби уйда бу пулни кутаётганлар бор».

Шифокорга даволанишга пул қолмай қолади дейди.