Бош прокуратура: Атамбаев Бишкек мэрини рафиқасининг ерини қонуний тарзда сотиб олган

692

 Президент Албек Ибраимовнинг аёлини ер участкасини қонуний сотиб олган. Бундай хулосани Қирғизистоннинг бош прокуратураси берди. Бу вақтгача Ўмурбек Текебаев президент ерни порахўрлик йўли билан сотиб олган деган маълумот тарқатган, Атамбаев прокуратурага бу бўйича текшириш олиб боришни топширган эди.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, парламент депутати Ўмурбек Текебаевнинг матбуот йиғинида айтганлари «ҳақиқатга тўғри келмайди ва текширув натижасига ҳам мос эмас».

Маҳкаманинг билидиришича, Атамбаевни Айнура Ибраимовадан 27,5 гектар ер участкасини сотиб олганлиги исботланмаган. Ҳужжатларда 2,7 гектар деб ёзилган.

«Алмазбек Атамбаев билан Айнура Ибраимованинг ўртасидаги 2015-йилдаги савдо-сотиқ ишлари ҚРнинг қонунига кўра олиб борилган», — деб айтилади бош прокуратура маълумотида.

Атамбаев сотиб олган ер участкасидаги битмаган уй «»Дастан» ОҲЖга тегишли эмас ва уни сотиб олиш ишлари қонунга кўра бўлган.

Бош прокуратура 16-сентябрь куни президент топшириғи билан Ўмурбек Текебаев айтган Қой-Тошдаги ер участкаси бўйича текширув ишларини олиб борган. Текебаев президент «Дастан» заводининг 27,5 гектар ерини хусусийлаштириб, Қой-Тошга соляпти деб айтиб чиққан.

«Албек Ибраимов мэр бўлиш учун базани Атамбаевга берган. Иш юзида ҳам мана шундай бўлди. Бу порахўрликни классик тури», — деб айтган Текебаев.

Текебаев президентга ва унинг атрофидагиларга нисбатан Конституциядаги ўзгартиришларга қарши чиқаётганда, юқоридаги айбловларни айтган.

Муаллиф: Анна Капушенко