«Отанинг васияти» «Оскар» учун беллашади

999

Қирғизистон режиссёрлари тасвирга олган «Отанинг васияти» фильми «Оскар» мукофотига номзод бўлди. Бош ролни ижро этган актёр Иман Мукул Kloop.kg билан фильмни суратга олиш жараёни тўғрисида суҳбатлашди.

Бакит Мукул ва Дастан Жапарнинг тасвирга олган «Отанинг васияти» фильми Монреалдаги кинофестивалда энг яхши дебют номига сазовор бўлган эди.

Фильм «Оскар»нинг лонг-листида «Чет тилидаги энг яхши фильм» номинациясида тақдим қилинади. «Отанинг васияти» мукофотнинг шорт-листига кириш учун беллашмоқда. Натижалар 2017-йилнинг 17-январида эълон қилинади.

Қирғизистонликларнинг фильми Қозоғистон миллий киноакадемиясининг «Энг яхши марказий Осиё фильми» номинациясида «Тулпор» статуэткасини ҳам олди.

Фильм тўғрисида

poster_and_flyer_project3-283x400Бу психологик, ҳаётий драма. Фильмда муҳожирлик масаласи акс эттирилиб, қирғиз халқининг урф-одатлари ва миллий тили йўқолиб кетаётгани тўғрисида баён қилади. Фильмнинг бош қаҳрамони Азат отасига берган ваъдасининг устидан чиқиб, жасадининг кулини ватанига олиб келади. Бироқ у отасининг ҳамқишлоқларининг қаҳрига учрайди. 15 йил аввал отаси ҳамқишлоқларидан қарз олиб, кетиб қолганини билиб, ачинади.

Фильмда отаси учун фарзанди жавоб беради. Ҳеч нарсага қарамай, бола отасининг жасадини ўз юртида бўлишини хоҳлайди. У барча камситишларга чидаб, отасига берган ваъдасида туради. Бу ҳар бир эркак учун аҳамиятли.

Чоро — Азатнинг отасининг акаси. У ҳам Азатни турткилайди. Чоро Азатнинг отаси уни ташлаб кетгани учун хафа бўлганини сезади. Ичидаги барча аламларини Азатдан олишни хоҳлайди, Азат эса унга суянгиси келади. Фильмнинг асосий маъноси ҳам мана шу ерда.

Фильмда таъсирли туйғулар кўрсатилган. Оила тарқалиб, ҳар томонга кетган, биргина акаси бор. Бироқ Азат бирор нарса қилишга ҳаракат қилади.

Режиссёр кинога сўнги нуқтани қўймаган. Азат уйқудан туриб, акасини Қозоғистонга кетиб қолганини билади. Азат кетадими, қоладими, буни томошабиннинг ўзи ҳал қилиши керак.

Менинг фикримча, у Қирғизистондан кетиб қолади, сабаби акасидан бошқа ҳеч кимиси йўқ эди. Азатнинг онаси ва опаси Америкада, автомашинасини ижарага олган, менинг ўйимча кетади. Мен бўлсам кетар эдим.

Отанинг айтганларини бажариш керак — ўйнашга тўғри келди

Мен фильмда тасвирга тушгим келмади. Питердаги Ваганова номидаги балет Академиясини тамомлаб, жароҳат олганлигим сабабли, узоқ вақт давомида уйда даволандим. Отам Бакит Мукул ва иккинчи режиссёр Дастан Жапар сценарий устида уйда ишлашди.

Дастан Жапар доим сўрарди: «Балки ҳаракат қилиб кўрарсан, бизга қўшил». Мен эса: «Қандай қилиб, мен балет раққосиман, йўқ» деб айтардим. Мен кастинг уюштиришни айтдим. Кастинг бўлди, бироқ яна менга келишди. Отага йўқ деб айтолмас экансиз, ижро этишга тўғри келди.

691124

Бизнинг актёрларни бошқа ўлкаларда яшаб кўрмагани кастингдаги асосий муаммо бўлди. Мени эса, Питерда ўқиганим ва чет ўлкада яшаганим учун танлаб олишди. Режиссёрлар шундай қарорга келишган.

Ролга кириш қийин бўлди

Мен ўзим холерикман, ўрнимда тинч тура олмайман, Азат эса оғир табиатли ва меланхолик. Сир сақлаган одамни ролини яратиш қийин бўлди. Фильмни суратга олиш жараёнида мен Азатнинг образига шунчалик киришиб кетганлигим сабабли, икки ҳафтанинг ичида беш килограмм оздим. Фильмни тасвир жараёнини тўхтатиб, семириш керак бўлиб қолди.

Энг катта муаммо — Азатнинг камгаплиги бўлди. Фильм эса, Азатнинг дунё қараши билан тасвирга олинган. У тўсқинликларга ҳамият бермайди. Фаол, сергап одамларнинг ролини ижро этиш осон, бироқ камгап одамнинг ролини бажариш анча қийин экан. Сен тўйғуларини мимика ёки юрагинг билан тушунтиришинг керак.

Бунинг устига икки режиссёр икки томондан қийнаб юборади. Кейин ролга киришгандан сўнг осон бўлиб қолди.

Фильмни қандай суратга олишган

Фильм Иссиқ-Кўлнинг Торт қишлоғидаги Барскоон дарёси соҳилида суратга олинган. Об-ҳаво қийинлик яратди, жанубда қор йўқ. Фильмда октябрь ойининг охирини кўрсатганмиз бироқ ҳақиқатдан декабрь, январь эди. Жуда совуқ, мен эса кузги кийим кийиб, ўйнаганман.

Об-ҳаво сабабли танаффуслар бўлиб, фильмни тасвирга олиш жараёни уч ой давом этган. Сценарийда ёзилишича, 13-январда Иссиқ-кўлда чшмилишга тўғри келди — жуда совуқ эди.

Биз 30 метрга қайиқ билан бориб, мен сувга сакрадим: камера солинган қайиқ узоққа кетгунча кутиб, кейин суза бошладим.

Менинг мускулларим тортишиб қолди, сув остида сузиб кетаётиб, оёғимни тўғри чўзганимда оғриб кетди. Балет билими фильмда тасвирга тушишга ёрдам берди. Сабаби чўкиб кетишим ҳам мумкин эди.

Энг қийини — бу йиғлаш бўлди. Мен ҳаётда ҳам кўп йиғламайман, туйғуларимни жиловлай оламан.

Тасвирчилар тайёр бўлганда «Кетди, тасвирга олиш бошланди!» деб қичқиришади. Актёр эса, тайёр бўлмай қолади. Асабийлашиб кетаман: «Тўхтаб туринглар, тайёрланиб олай!» деб.

bezymyannyj__

15 дақиқа тайёрланаман, йиғлаш жуда қийин экан, айниқса, бир планда 8 дубль билан, иккинчи планни 4 дубль билан тасвирга олганда, оғир бўлиб қолди. Охирида кўз ёшим қолмай, кўзимга глицерин қуйиб тасвирга тушдим.

Икки режиссёрнинг тандеми

Улар фақатгина фильм тасвирга олишни режалаштиришган. Дастлаб Бирназаровга (қирғиз сцеранисти, фильмларнинг режиссёри ва продюсери, сўнги фильми «Кумар» бўлган) бориб, сценарий сўрашган, бироқ у бош тортган.

Режиссёрлар аччиқланиб, ўзлари сценарий ёза бошлашган. Сценарийни кино мутахассисларига кўрсатганда, жуда ҳам кўп муаммолар бўлган. Тасвирга олиш жараёнини имкони борича ортга суришди. Биз ноябрда бошлашимиз керак эди. бироқ барчаси декабрда бошланди.

Сценарий ёзаётганда иккиси бир марта ҳам тортишмади. Отам билан Бакит Мукул автомашинага ўтириб олиб, тоққа кетишди. Сценарий ярим йил оралиғида ёзилди, кейин икки марта қайта ўзгартиришди. Отам ишини ташлаб, барча кучини фильм тасвирга олишга қаратгани сабабли уйда келишмовчиликлар ҳам бўлди. Энди буларнинг барчаси ўзини оқлаяпти.

Фильмнинг бюджети

Бюджет жуда ҳам оз. Атиги тўрт миллион сом — 60 минг доллар атрофида. Бундай фильм учун бу жуда оз сумма. Маблағ топиш учун биз автомашинамизни, кўп мулкимизни сотдик, пулни уч ой ичида тўпладик.

Ҳомийлар умуман йўқ эди. Фильм мукофотларни олишни бошлагандан сўнг, ҳомийлар чиқа бошлади.

Муаллиф: Александра Титова