ИИМ катталар ёш болаларни муштлаштираётган видеосини текширади

772

Ички ишлар министрлиги беш нафарга яқин катта кишилар икки ёш болани муштлаштираётгани тасвирга олинган видео бўйича текширув ишларини олиб боради. Ижтимоий тармоқларда 30 сентябрь куни эълон қилинган видео лавҳани 35 минг одам кўрган.

ИИМнинг матбуот хизматининг вакили Эрнис Осмонбаевнинг Kloop.kgга билдиришича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари видеолавҳа қайси ўлкада ва кимлар томонидан тасвирга туширилгани тўғрисида текширув олиб бормоқда.

«Видеода Қирғизистон фуқаролари бор-йўқлиги тўғрисида ҳозирча аниқ маълумот беролмайман. Бироқ бу — ваҳшийлик. Бунга эътиборсиз қараб туролмаймиз», — деди у.

Видеолавҳа «Фэйсбук» ижтиоий тармоғидаги «Антикоррупция KG» гуруҳи саҳифасида 30 сентябрь куни эълон қилинган. Унда икки ёш боланинг муштлашуви тасвирга туширилган. Катта ёшдаги кишилар эса, уларни телефонга тасвирга тушириб, муштлашишга ундашган.

«Шок! Қирғиз болалари оталарининг сўзига кириб, қонга бўялгунга қадар муштлашишмоқда», — деб аноним муаллифнинг номидан ёзилган.

Тўрт кун ичида бу видеони 35 минга яқин одам кўриб, 600 марта бўлишилган. «Фэйсбук» фойдаланувчилари бу тасвирга тезда эътибор қаратишган.

«Фэйсбук»нинг айрим фойдаланувчилари видео Қирғизистонда тасвирга олинган эмас деган фикрларни айтишган — сабаби видеодаги одамларнинг сўзлашишлари қирғиз тилига хос эмас.

Муаллиф: Александра Титова