АҚШ: Соҳилдаги штатларда «Мэттью» бўрони сабабли фавқулотда ҳолат эълон қилинди

714

«Мэттью» бўрони сўнги 10 йилда Атлантика океанининг энг кучли бўронларидан бири бўлиб қолди. У АҚШ соҳилларига яқинлашиб келмоқда. Бу бўрон туфайли Куба, Гаити ва Доминикан ўлкалари зарар кўрди.

Флорида, Жоржия ва жанубий Каролина штатлари «Мэттью» бўрони сабабли фавқулотда ҳолат эълон қилди. Бўрон хавфнинг 5-категориясига етди.

NBC телеканали маълумотига кўра, маҳаллий халқ озиқ-овқат ғамлашга киришиб, ёнилғи моддалар сотувчи жойларда навбат кутишлар пайдо бўлди.

Жанубий Каролинанинг ҳукумати «Мэттью»нинг масштаби ўзгармаса, аҳолини соҳилдан 100 миль узоқликка эвакуация қилинишини билдирди.

Бўрон вақтида кредит карталар ишламай қолиши мумкин эканлиги кечки янгиликларда айтилган. Маҳаллий яшовчиларга картадаги пулларни нақд пул шаклида олиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Euronews телеканали Куба, Доминикан ўлкалари ва Гаитидаги табиий офат тўғрисида катта материал тасвирга тушириб кўрсатди.

Кубада бўрон автомашиналар ҳаракатини тўхтатиб, электр симларини узиб юборган. Қурбонлар йўқ, «Эркинлик ороли» ҳукумати фуқароларни хавфсиз жойга кўчирди.

Доминиканада табиий офатдан камида тўрт одам ҳалок бўлган. Соҳилдаги шаҳарлар бузилиб, юзлаган уйлар жабрланган.

Гаитида ҳам қурбон бўлганлар бор — бедарак йўқолганлар ва қурбон бўлганларнинг сони тўққизга етди. Беш шаҳарни сув қоплаган. Гаити халқи 2010-йилда бўлган зилзиладан кейин ҳали тўлиқ тикланмаган, бўрон эса, махминан бир неча миллион долларлик чиқаса олиб келган.

The New York Times ёзишича, АҚШ вазиятни йўлга солиш учун техника ва Гаити халқига ссуда берди.

«Мэттью» — 2007-йилда юқори даражаги етган биринчи бўрон. Бўроннинг эпицентридаги шамолнинг тезлиги 230 чақирим соатга етган. Унинг масштаби билан танишиш учун шамолнинг харитаси ҳам ясалган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов