Настоящее время: Каримов қабрига зиёрат - Ўзбекистон сайёҳлик индустриясида янгилик

1486

Ислом Каримов Самарқандда дафн қилинганидан буён бир ойдан кўпроқ вақт ўтди. Шу кунда шаҳарда Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан президент қабрини зиёрат қилиш келганларни кўриш мумкин. Баъзи ҳазилкашлар Самарқандга сафарни кичик ҳажга тенглаштирмоқда.

Материал «Настоящее время» томонидан тайёрланган ва "Озодлик" сайтидан олинди

Ислом Каримов 3 сентябрда ўзи туғилиб ўсган Самарқандда дафн этилган эди. Дафн маросими арафасида шаҳар супуриб-сидирилди, тартибга келтирилди.

Марҳумни сўнгги йўлга минглаб ўзбекистонликлар, ҳукумат мулозимлари, марҳумнинг яқинлари, дипломатлар ва чет давлатлар раҳбарлари кузатди.

Дафн маросимидан бир ой ўтиб, марҳумнинг қабрини зиёрат қилувчилар кети узилмаётганини кўриш мумкин. Самарқанд сайёҳларга тўлган. Уларнинг аксарияти Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун келганини айтади. Шаҳар аҳли бунча кўп одам келгани биринчи бор кузатилаётганини эътироф этмоқда.

Зиёратчилар орасида Қашқадарё вилояти ва Фарғона водийсидан келганлар кўпроқ. Бошқа вилоятлардан келганлар анча оз.

a

Баъзи ҳазилкашлар Самарқандга сафарни кичик ҳажга тенглаштирмоқда. Шунга ўхшаш гапни сайёҳларнинг ўзидан ҳам эшитиш мумкин.

“Биз Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун келдик”, деди улардан бири.

“Биз етти қадамжони зиёрат қилдик ва албатта, Каримовнинг қабрига ҳам бордик”, деди яна бир сайёҳ.

“Подшомиз Каримовни зиёрат қилдик, энди унинг уйи томон кетаяпмиз”, деди йиғи аралаш яна бир сайёҳ аёл.

Самарқандга келганларнинг кўпчилиги даставвал Каримовнинг қабрига бормоқда ва сўнг марҳумнинг уйи - Бибихоним кўчасидаги 24 уйга бормоқда. Бу уй шаҳар марказида, Бибихоним мадрасаси ортида жойлашган.

Ислом Каримов вафот этганидан буён 1 ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Самарқандда Қуръон ўқиётган мулла қироати ҳар куни овозкучайтиргич орқали эшитилиб турибди.