Антимонополия агентлиги: Интернет баҳоси аввалгидай қолади

714

Давлат монополияга қарши агентлигининг директори Болсунбек Казаков Қозоғистон провайдерлари Қирғизистонга берилувчи интернетнинг нархини кўтармаслигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, 5-октябрда Остонада ўтган Қозоғистон провайдерлари билан бўлган сўзлашув ўз натидасини берди. Унда маълум бўлишича, қирғизистонлик компаниялар учун интернет-трафикнинг нарҳи аввалгидай қолади.

«Баҳолар аввалгидай қолди. Энди шартномада кўрсатилган нархлар билан сотиб оламиз. […] Бундан ташқари, тезлигини туширган юртимиздаги провайдерлар, фойдаланувчиларга аавалги нархларни қайтариб бериши керак», — деди Казаков.

Казаковнинг билдиришича, Қозоғистоннинг интернет-провайдерлари нархларнинг кўтарилишини капитал ҳиссалар сабабли деб тушунтиришди — ускуна сотиб олиш ва магистралларни кенгайтириш.

«Ҳар бир компаниянинг нархлари турли, мбит/сония учун $10-15дан бошланади Бу нархларни арзонлатишга харакат қиламиз, сабаби дунё тенденциясининг мақсади шундай. Учрашувлар давом этмоқда. Ҳозир эса, июнь ойигача бўлган нархлар ўрнида қолди. Бироқ келажакда яна арзонлайди», — деди у.

Казаковнинг таъкидлашича, интернет-трафикнинг нархи кўтарилганига Қирғизистон томон норозилик билдириб, қозоғистонлик провайдерлар буни транзитнинг қимматлаши билан тушунтирган эди.

У Қирғизистон транзитнинг бахосини арзонлатадими деган саволга жавоб бермади.

«Биз ўзаро келиша олдик, шу сабабли нархлар арзонлади. […] Бу тижорий сир. Ҳар бир компания транзит учун ўзига қулай нархни қўяди. Ҳозирча уларни ҳеч ким камайтирмади», — деди у.

У томонлар келишолмаган ҳолларда бу масалани Ероосиё комиссияси кўриб чиқади деб айтди. Унинг сўзларига қараганда, монополияга қарши маҳкама Қозоғистон компаниялари билан яширин шартнома тузилган деган ноаниқ гаплар бўйича текширув ишларини олиб бормоқда.

Қозоғистоннинг итернет-провайдерлари август ойида Қирғизистон компанияларини интернет баҳосини кўтариш бўйича огоҳлантира бошлаган. Нархлар мбит/сония учун $10-15дан $30-50гача кўтарилиши мумкинлиги кутилган.

Бу Қирғизистон интернетига тез таъсир кўрсатди. Айрим компаниялар ўз абонентларига нархларни қимматлаши ва тезликни пастлаши тўғрисида огоҳлантиришлар бера бошлаган.

Интернетнинг 90 фоизини Қирғизистон Россиядан сотиб олиб, у Қозоғистон орқали еткизилади. Шу сабабли юқоридаги вазият .зага келган. Россия -Қозоғистон чегарасидаги трафик 1$ мбит/сония баҳосида сотилади.

Қирғизистон алоқа операторлари ассоциацияси давлат монополияга қарши агентлиги билан биргаликда сентябрь ойидан бошлаб, нархларни олдинги холича қолдириш бўйича сўзлашувларни бошлаган. Бу масалада алоқа операторлар ассоциацияси Евроосиё комиссияси ва Россиянинг Федерал монополияни йўлга солиш маҳкамасига мурожаат қилган.

Евроосиё иқтисодий комиссиясининг министри Нурлан Алдабергенов 30-сентябрда конференцияда билдиришича, вазиятни изга солишда тўрт компания биргаликда иш олиб борган.

Муаллиф: Чолпон Абасбекова