Депутат 9000дан оз ойлик йўқ деб айтгани учун кечирим сўради

943

Депутат Гулшат Асилбаева «Қирғизистонда 9000 сомдан оз маош бор эканлигига ишонмайман» деган сўзи учун кечирим сўради. У бунда хусусий компанияларнинг ҳодимлари учун айтганини билдирди. Депутат бюджет ҳодимларидан кечирим сўрамоқда.

Асилбаева кечирим сўраган матнини ўзининг «Фэйсбук» саҳифасида эълон қилган — бу ҳақда «Азаттык» радиоси билдирди.

«Ҳа, мен ҳақиқатда бизнес-муҳитида бундай маош йўқ деб айтдим, сабаби кўплаган тижорий структуралар соф даромадини кўрсатишмайди. Мен шифокорлардан, ўқитувчилардан ва ижтимоий касб ҳодимларининг барчасидан кечирим сўрайман», — деб ёзган Асилбаева.

Депутатнинг онаси шифокор бўлганлиги сабабли, у тиббиёт тармоғидагиларнинг маоши ҳақида билишини ҳам қўшимча қилди.

У бюджет идораларида ишлаган ҳодимларнинг ойлик-маоши тўғрисидаги масалани 2017 йилга нисбатан қайта кўриб чиқишни ҳам таклиф қилган.

Бу вақтгача парламентнинг матбуот хизмати, ОАВ депутатнинг сўзларини нотўғри тушуниб олганини айтиб чиққан эди. Депутат 9000дан оз ойлик йўқ деб бизнес-тармоғидаги ходимларга нисбатан айтганини, бюджет маҳкамаларнинг ҳодимлари тўғрисида гап бўлмаганини тасдиқлашган.

«Депутат 8-9 минг ойлик тўғрисида айтаётганда, бизнесда ҳар бир ойдаги минимал даромад тўғрисидаги масала кўрилаётган бўлган», — деган матбуот хизматининг вакили.

Асилбаева, парламент комитетида Қирғизистондаги ўртача маош тўғрисидаги масалани кўриб чиқаётганда «Қирғизистонда 8-9 мингдан кам ойлик йўқ» деб айтган сўзи бор.

Бу гаплар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Фойдаланувчилар депутатни тажрибасизликда айблашган.

Айниқса, Қирғизистон шифокорларининг онлайн-жамияти норозиликларини билдиришган.

Муаллиф: Регина Им