Ким Кардашьянни Париждаги меҳмонхонада ниқобли кишилар тўнаб кетишди

872

Икки жиноятчи америкалик реалити-шоу юлдузи Ким Кардашьянни Париждаги меҳмонхонада тўнаб, гаровга ушлаб туришган.

Икки қуролли ва ниқобли жиноятчилар полиция кийимини кийиб, Кардашьян банд қилган Париждаги меҳмонхона хонасига кириб, уни гаровга ушлаб туришган.

Воқеа тўғрисида унинг турмуш ўртоғи Канье Уест Нью-Йоркдаги мусиқа фестивалида айтган. Сўзлаётиб у томошабинлардан кечирим сўраб, тез орада кетиши кераклигини билдирган.

Уест журналистларга билдиришича, унинг аҳволи яхши, бироқ руҳий томондан қийналаётганидан хавотир олмоқда.

Жиноятчилар теле-диванинг қимматбаҳо заргарлик буюмларини ўғирлаб кетишган. Ким Кардашьяннинг қандай озод қилингани тўғрисида ҳам маълумот берилган эмас. Воқеа сабаблари аниқланмоқда.

Реалити-шоу юлдузининг опаси ва онаси билан бирга Парижда бўладиган мода ҳафталигига келишган эди.

Сентябрь ойининг охирида у тажовуснинг бошқа турига учраган. Америкадаги мода ҳафталигида украиналик Виталий Сердюк унинг кетини ўпишга ҳаракат қилган. Икки йил аввал шундай воқеа Париждаги мода ҳафталигида бўлган эди.

Ким Кардашьян «Кардашьяннинг оиласи» реалити-шоуси чиққандан кейин машҳур бўла бошлаган.

Бир қанча йиллар оралиғида Ким Кардашьян «People» журналининг якуни билан энг нуфузли аёлларни ва «Forbes» журналининг хулосаси билан дунёнинг 100 таниқли одамларининг қаторига киритилган. Унинг бир йиллик даромади $51 миллионга баҳоланади.

Муаллифлар: Каминат Имирханова, Дарья Шушпанова