Амалдорларнинг икки идентификация рақами — хатоми ёки порахўрликми?

1323

Айрим юқори мансабли амалдорлар ва тадбиркорлар солиқ хизматининг маълумот базасида икки ИНН билан рўйҳатдан ўтишган. Бу қанчалик қонуний ва иккинчи ИНН нима учун қўлланилади?

Солиқ тўловвчининг идентификация рақами (ИНН) — Қирғизистоннинг ҳар бир фуқаросига бериладиган, 14 сондан иборат сирли сонлар. Унинг ёрдами билан солиқ хизмати ёки жисмоний ёки юридик томондан нафақа ва солиқ ўтказмаларини назорат қилишади.

Солиқ тўловчиларни рўйҳатга олиш қоидаси бўйича бир одамга икки ИНН коди берилмайди. Давлат рўйҳатга олиш хизмати бир фуқарони бир умр фойдаланадиган биргина ИНН рақамига рўйҳатга олади.

Kloop.kg икки идентификация рақами бор тадбиркорларни ва сиёсатчиларни топди:

Report

«Прецедент» юридик компаниясининг раҳбари Фатима Якупбаеванинг билдиришича, иккинчи ИНН солиқ хизматининг ёки ижтимоий жамғарманинг хатолиги билан рўйҳатга олиб қолиниши мумкин ёки ноқонуний ҳаракатлар учун фуқароларнинг ўзлари ҳам алдаб қўйишлари мумкин.

«Масалан, бир ИНН билан мулк (ер, уй, хонадон, автомашина) учун солиқларни тўлаб, ҳисоб-китобларни олиб борса бўлади. Қонун доирасида эса, иккинчи идентификация рақами тўғрисида маълумот йўқ бўлиши мумкин. Бу билан солиқ тўловчи объектлар, даромад манбаалари тўғрисида маълумотлар камайиб, солиқ солиқ тўлаш мажбуриятидан қутилишнинг чораси қатори қаралмоқда», — деди Якупбаева.

Солиқ хизматининг раҳбари ўрин босари Кубаничбек Кумашовнинг Kloop.kgга билдиришича, икки идентификация рақами бор фуқаролар солиқ органларини алдай олмайди.

«Агар фуқаро солиқ органларидан рўйҳатдан ўтса, бизда бошқа ИНН, ижтимоий фондда бошқа ИНН бўлади. Солиқ ҳисоби келганди, бизга рўйҳатга олинган ИНН билан қабул қиламиз», — деди Кумашов.

Бироқ, Кумашовнинг сўзи иккинчи идентификация рақамларни ноқонуний ҳаракатларда фойдаланган ҳоллар билан тўғри келмайди. Ўтган йилнинг апрель ойида Иссиқ- кўл вилоятининг яшовчиси тўрт йил давомида фойдаланиб юрган ёлғончилик схемаси очиққа чиққан эди.

«Икки ИНН билан бу аёл кўплаган тендерларда иштирок этиб, шартномаларни имзолаган. Тўрт йил ичида у хизмат кўрсатиш ва товар ташиш доирасида 30 миллион сом фойда топган», — деб ёзади «Вечерний Бишкек» Иссиқ-кўл вилоятининг ички ишлар бошқармасининг маълумотига таяниб.

Хусусий тадбиркор биринчи ИНН билан рўйҳатга олиб, ҳисобни иккинчи идентификация рақами билан берган. Тўрт йил ичида вилоятининг милициясининг маълумотида у давлатга олти миллион сомлик чиқаса келтирган.

Давлат рўйҳатга олиш хизмати текширувга олган вақтда иккитадан идентификация рақами бор 6000 фуқарони топган.

«Идентификация рақамини берадиган ягона орган йўқ бўлганлиги сабабли, шундай муаммолар келиб чиқмоқда», — дейди давлат рўйҳатга олиш хизматининг матбуот котиби вакили Мелис Эржигитов.

Олдин ИНН икки орган томонидан берилар эди — Солиқ хизмати ва ижимоий фонд. Бирок, 2016-йилнинг август ойидан бошлаб, функция давлат рўйҳатга олиш хизматига юкланган.

Энди мазкур маҳкама ҳар бир туғилган болага ИНН рақамини беради. Бу рақам унинг бир умрлик идентификация рақами бўлиб қолади. Бу ҳозиргидай кўринишларнинг олдини олади.

«Бизнинг ҳодимлар тажриба тўплаб, бир-ягона рақам беришмоқда. Бу бизнинг хатолигимиз бўлган, биз уни тўғриламоқдамиз», — деб қўшимча қилди Эржигитов.

Ижтимоий фонднинг нафақа учёт бошқармасининг ҳодими Аман Абдилдаевнинг билдлиришича, ижтимоий фондда икки ИНН чиқиб қолса, унинг бири зудлик билан бекор қилинади.

«Бу ерда муаммо бўлмайди, биз уларнинг барча ҳисобларини нафақага чиқадиган вақтда бирлаштирамиз», — деди Абдилдаев.

Бироқ, «фуқаролар ўзлари келиб, шахсий маълумотларини аниқламагунча» давлат органлари икки ИННни топиб чиқара олмайди дейди Абдилдаев.

Муаллиф: Нуржамал Джанибекова