Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти «клеткали каннибализм»ни ўрганиш учун берилди

890

Тиббиёт оламида Нобель мукофотини япониялик биолог Йосинори Осуми олди. У мукофотга аутофагия ёки «клеткали каннибализм»ни ўргангани учун сазовар бўлди.    

Нобел комитети тиббиёт ва физиология бўйича мукофотни япониялик Йосинори Осумига берди. У Токио технология институтида профессор бўлиб ишлайди. Профессор бир миллион АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

Осуми аутофагиянинг механизмини ўрганиш билан шуғулланган (грекчадан таржима қилганда — «ўзини-ўзи еб қўйиш»). Бу ҳужайраларда аҳамиятли жараён. Одам ҳужайралари деградацияланган оқсилларни йўқ қилади. Шу билан протеиннинг баланси хилда сақланиб туради.

Одам организми ҳар куни 200-300 грамм протеин алмаштириб туриши керак. Биз эса бир кунда 70 граммгана еймиз. Қолган қисмлари аутофагиянинг ҳисобидан тўлдирилади.

Осумининг изланишлари 1990-йиллари бошланган, у аутофагия жараёни 50 йилдан бери маълум Бироқ япон олимларининг ўрганишларигина бу механизмга асос бўлди.

Йосинори Осуми ўзиниинг экспериментларини одам танасига аутофагия аналогли турда оқиб кирувчи кўптиргичларда синаб кўрган. Ачитқилар мисолида, олим жараённинг молекуляр механизмини ўрната олган. Бундан ташқари Осуми аутофагияга жавобгар одамнинг генини ҳам топган. Бусиз организм бу жараёндан фойдаланиш хусусиятидан ажралиб қолади.

Аутофагия генларининг бузилиши, кўплаган касалликларга олиб келиши мумкин: иккинчи турдаги диабет, саратон касаллигининг айрим турлари ва Паркинсон касалликлари.

Осумининг мукофоти — Нобель комитетининг тарихидаги аутофагиядаги очилишга берилаётган учинчи мукофот. 1974-йили тиббиёт ва физиология тармоғида бельгиялик Кристиан де Дюв аутофагиядаги оқсилларнинг деградацияланиши тўғрисидаги меҳнатига Нобель мукофотини олган эди. 2004-йили кимё бўйича мукофотга Авраам Гершко, Ирвин Роуз ва Аарон Цихановер цитоплазмадаги оқсилларнинг деградацияланишини ўрганганликлари учун сазовар бўлишган.

 Муаллиф: Азамат Омуралиев