МХДҚи раҳбарининг собиқ ўрин босари Марат Иманкулов махсус хизматнинг ҳозирги раҳбари Абдил Сегизбаевни танқид қилгани учун «сиёсий таъқиблар» бўлаётганини айтиб чиқди.
Иманкуловнинг айтишича, Сегизбаевни танқид қилгани учун унинг акаси Муратбек Иманкулов ҳам махсус хизматдан четлаштирилган.
«Махсус хизмат раҳбарияти хизмат лавозимини суистеъмол қилиб, ноқонуний буйруқларни қабул қилмоқда. Ўз ишини бенуқсон бажараётган одамларни ноқонуний буйруқлар чиқариш билан ишдан четлатишмоқда», — деди МХДҚнинг собиқ ўрин босари.
Махсус хизмат эса, подполковник Муратбек Иманкулов «шартнома шартларини бажармаганлиги» учун ишдан олинганини билдирди, бироқ аниқ маълумот берилмаган.
Иманкулов, МХДҚни «дилетантлар» бошқармоқда деб айтди — унинг танқиди махсус хизмат етакчилигига тайинлангунча, бу тармоқда ишлаб кўрмаган Сегизбаевнинг ўзига айтилган эди.
«Раҳбарятдагилар бу тармоқда бир кун ҳам ишлаб кўрмаган, ҳозир эса мана шундай муҳим идорани бошқаришмоқда», — деди у.
Танқидга жавоб қатори МХДҚ махсус хизмат фахрийларининг мурожаатларини эълон қилди.
«Агар сиз «бизнинг камчиликларимизни топиб», МХДҚни атайлаб булғайман деётган бўлсангиз, унда адашасиз. Биз МХДҚнинг олдига қўйилган асосий вазифаларимизни қонун доирасида бажариб келмоқдамиз. Сиз эса МХДҚнинг [раҳбарининг] биринчи ўринбосари бўлган вақтда, сиёсий пиар билан шуғуллангансиз», — деб айтилади мурожаатда.
МХДҚнинг фахрийлар кенгаши «далилсиз, тасдиқларсиз» холис танқидни қилишларини ҳам қўшимча қилишди.
«Сизни йўқ нарсага айблашга далилингиз йўқ. Бундан ташқари сиз МХДҚнинг раҳбар ўринбосари бўлиб бир йил ишлагансиз, шу сабабли барча айбловлар далиллар асосида бўлишини билишингиз керак», — деди фахрийлар кенгаши.
МДХҚнинг собиқ раҳбар ўрин босари Марат Иманкулов «Таза Кыргызстан» саясий партиясининг лидери. Партия таркибида куч структураларининг ва махсус хизматнинг собиқ ҳодимлари бор. У МХДҚнинг раҳбар ўрин босари бўлиб 2010-йилнинг 28-декабридан 2011-йилнинг августигача ишлаган.
Муаллиф: Регина Им