Конституцияни ўзгартириш бўйича парламентдаги дастлабки дебатлар: Депутатлар референдумнинг қонунийлиги бўйича бахслашишди.

866

Бугун парламентда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни ўзгартириш тўғрисида қонун кўриб чиқилмоқда. Парламентдаги депутатлар конституциявий реформа бўйича умумий халқ овоз беришини ўтказиш қанчалик даражада қонуний эканлигини тортишишмоқда. 

Бугун конституциявий ислоҳатлар бўйича референдум кунини белгилаш тўғрисида қонун бўйича парламентдаги йиғинда дастлабки дебатлар ўтмоқда. Баҳсни умумий халқ овоз бериш фактининг ўзи ҳам, таклиф қилинаётган ислоҳатлар ҳам яратмоқда.

Овоз беришни аниқлашга ҳуқуқлари борми?

Аввалги бош прокурор, ҳозирда «Ата Мекен» депутати Аида Салянова: «Ташаббус кўтарганлар қайси қонун асосида депутатлар ўзгартиришларни киритиб, уларни парламентга муҳокамага киритишга ҳаққи бор дейишмоқда? Қани ўшаларни кўрсатингларчи?» — деб сўради.

Салянова депутатлар 2020-йилгача овоз беришни тайинлашга ҳаққи йўқ эканлигини таъкидлади.

«Ҳозирда референдумни тайинлаш тўғрисида қонунни депутатлар унга ҳуқуқи йўқ бўлса ҳам ташаббус кўтаришмоқда. Референдум тўғрисида парламентнинг, ҳукуматнинг ва 10 минглаган яшовчиларнинг ташаббус кўтариб чиқишига руҳсат берувчи қонун ҳали кучга кирмаган», — деди Салянова.

«Кыргызстан» фракциясининг лидери Канатбек Исаев ҳозирги Конституциянинг 114-моддаси 3-пунктига таяниб,: «Жогорку Кенеш депутатларининг умумий сонидан учдан икки қисмидан кам бўлмагани ҳолда ташаббус билан Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қонун референдумга чиқарилса бўлади», — деди.

Салянова депутатлар Конституцияга 2020-йилгача ўзгартиришлар бўйича референдумга ташаббус кўтариши мумкинлигини айтди.

«Биз референдумга чиқарилувчи қонунни кўтирб чиқа оламиз, бироқ овоз беришни тайинлашга ҳаққимиз йўқ», — деди Салянова.

Комитетдаги овоз бериш «жараёнларининг бузилиши» тўғрисидаги тортишув

«Бир Бол» фракциясидан депутат Чолпон Жакупова «Референдум тўғрисидаги» қонун лойиҳаси учун конституциявий қонун чиқариш комитетнинг аъзолари тегишли даражада овоз берганини билдирди.

«Лойиҳанинг олиб ташланишига тўрт одам овоз берди — Шикмаматов, Жакупова, Масалиев ва Тўрўбаев. Улар ҳақиқатдан овоз бериб қўл кўтаришган. Қолганлари қўлларини кўтаришган эмас, бошқача айтганда, овоз беришмаган. Бу эса овоз бериш амалга ошмади деган маънони билдиради. Мен номи айтилиб, овоз беришнинг натижасини беришни сўраганман, кейин эртасига жавоб олдим. Унда тўрт одам овоз берган. Демак, комитетнинг қарори бўлган эмас, биз бу масалани кўриб чиқолмаймиз», — деди у.

Салянова Жакуповани қўллаб, агар комитетда тўрт одамгина овоз берса, унда бу масалани кўриб чиқиб бўлмаслигини айтди.

Комитет раиси, КСДПнинг депутати Асел Кодуранова, Жакупова йиғинда бўлиб ва бу ердагилар қандай берганини кўрган деб жавоб қайтарди.

Қанча сарфланади?

«Ата Мекен» фракциясидан депутат Наталья Никитенконинг сўзларига кўра, фуқаролар Конституциядаги ўзгартиришлар ҳақида ҳеч нарса билишмайди.

«Мен жамоат транспорти билан ишга келаман ва фуқаролардан ўзгартиришлар тўғрисида нималар билишини сўрайман. Улар ҳеч нарса билишмас экан. Сизлар нима парламент тингловларини ўлканинг барча ҳудудларида ўтказдингларми? Сизларнинг давра суҳбатингизга ўзингларни юристларинглар келган. Шу сабабли бу халқ хоҳиши деб айтишдан эҳтиёт бўлинглар», — деди у.

Никитенко унда ва бошқа депутатларда ўзгартиришларнинг сўнги тизмаси йўқ эканлигини айтиб, референдумга қанча маблағ сарфланишини сўради.

Молия министрининг ўрин босари Алмаз Азимов сайлов билан референдумга 317 миллион сом кетишини билдирди.

«Сизлар халқдан сўрадингизми, улар шунча маблағни референдумга сарфлашга тайёрмикан?» — деб Никитенко савол берди.

Азимов маҳаллий кенгашнинг сайлови билан референдумни бирга ўтказишнинг ҳисобидан бюджетдан қўшимча 134 миллион сомгина сарфланишини айтиб, жавоб берди.

Референдумга тайёргарлик қандай давом этмоқда

Марказий сайлов комитетининг (МСК) раҳбари Нуржан Шайлдабекова парламент  йиғинида қўшимча, 474 ҳудуд очилишини айтди. Сентябрнинг йигирмасидан бошлаб, сайловчиларнинг рўйҳати аниқланади.

«Биз адолатли ва тўла ҳуқуқли сайлов ўтказишга тайёрмиз», — деди у.

Давлат рўйҳатга олиш хизматининг (ДРХ) раҳбари Тайирбек Сарпашев референдумни ўтказиш учун сайловчиларнинг рўйҳати қайта аниқланишини билдирди. Унинг сўзларига кўра, операторлар қайта ўқитилади.

«Биз МСК билан маслаҳатлашиб иш қилмоқдамиз ва қийинчиликлар бўлмайди деган умиддамиз. Бунинг устига бизга Кореядан келган мутахассислар ёрдам беришади, улар сайлов учун қутиларни назорат қилишади», — деди у.

Конституция ислоҳоти

Парламентарийлар Конституцияга ўзгартиришларни киритиш тўғрисида августдан бошлаб айтишган. Президент Алмазбек Атамбаев ўзгартиришларни қўллаб, ундан кейин фракцияларнинг лидерлари у қўллаган Конституцияга ўзгартиришлар киритиш вариантини олишган.

Ўзгартиришларга кўра, премьер-министрнинг роли кучайтирилиб, судларга бўлган назорат ортади. Шунингдек, ўзгартиришларда халқаро шартномаларнинг миллий қонун олдидаги имтиёздан бош тортиш тўғрисида ҳам ёзилган. Собиқ -президент Роза Отунбаева, вақтли ҳукумат аъзолари ва айрим депутатлар Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши чиқишмоқда.

Уларнинг аргументлари — 2020-йилгача Конституцияни ўзгартириб бўлмайди, ўзгартиришлар ўлка мустақиллигини йўқ бўлиб кетишига олиб келади деган сабабларга асосланади. Уларнинг фикрига кўра, парламент тегишли қонунни қонунбузарликлар билан қабул қилишга ҳаракат қилмоқда.

Ўзгартиришлар тарафдорларининг ўйига кўра, ўзгартиришлар ўлканинг янада мустақил бўлишига ва ҳукуматнинг узурпацияси билан курашишга ёрдам беради. Уларнинг фикрича, ҳозирги Конституцияда қонун билан ижрочи ҳукуматларининг ҳамкорлик қилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар кўп.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Сезим Канбекова