Антимонополия агентлиги: Қозоғистон интернет-трафик нархини кўтармаган

764

Қозоғистон Қирғизистоннинг интернет-трафига бўлган нархни кўтармаган, бу тўғрисида Монополияга қарши давлат агентлиги билдирди.

Монополияга қарши давлат агентлигининг раҳбар ўринбосари Кенешбай Тайлаковнинг Kloop.kgга билдиришича, Қозоғистон провайдерлари Қирғизистонга берилувчи интернет-трафик учун баҳони қимматлатган эмас.

Унинг сўзларига кўра, улар томондан нархларнинг кўтарилиши тўғрисида маълумотгина берилган, бироқ ҳеч қандай ҳаракатлар кўрилмаган.

«Бу таклиф, ҳозир эса ҳаммаси эски тариф билан ишломоқда. […] Улар таклиф қилишди, бу масала икки томоннинг операторлори томонидан кўриб чиқилмоқда. Масала икки томонлама келишув билан ҳал қилиниши керак», — деди у.

Тайлаков сўзларига кўра, Монополияга қарши давлат агентлиги Қирғизистон ичида интернет учун бўлган абонент тўловининг нимага кўтарилишини текширишга тайёр.

«Мен уларда (қирғиз провайдерлари) тўловни қимматлатишга қандай асослари бор эканлигини айтолмайман, агар фактлар рўйҳатга олинса, унда биз монополияга қарши сиёсат асосида керакли чораларни кўрамиз», — деди у.

Алоқа операторлар ассоциациясининг (АОА) ижрочи директори Нурбек Абаскановнинг Kloop.kgга берган маълумотида, қозоғистонлик провайдерлар нархни қимматлатмаганлиги тўғрисидаги маълумотни инкор қилди.

«Баҳоларни қимматлатиш бўйича билдирув бўлган. Икки оператор ҳозирча нарҳнинг кўтарилиши тўғрисида шартнома тузмаган, бироқ уларга ҳам хабар берилган. Қолган операторлар нарҳларни қимматлатишган», — деди у.

Абаскановнинг сўзларига кўра, икки интернет-провайдер баҳоларни қимматлатмаган, сабаби улар бундан норози бўлишиб, сўзлашувларни бошлаган, бироқ агар нархни кўтармаса, ўчириш тўғрисида огоҳлантирилган.

Алоқа операторлар ассоциациясининг билдиришича, Қозоғистон провайдерлари Қирғизистондаги интернет-трафикка баҳони қимматлатганининг сабабини тушунтирмаган. Улар қарори тўғрисида тушунтириш беради ёки сентябрь ойининг охиригача нархларни аввалги баҳосига келтиради.

«Натижада биз Қозоғистон томон билан сўзлашганда улар 10 кун ичида нархларни қайта кўриб чиқишга ёки қимматлатиш бўйича иқтисодий асос берадиган бўлишди. Бугунги кунда Қозоғистон операторлари ҳеч қандай чора кўрмаган ва ҳаракат ҳам қилмаган», — деди у.

Сўзлашув жараёнлари

Абасканов сўзларига кўра, 21-сентябрь куни Остонада Қирғизистон монополияга қарши агентлиги Қозоғистоннинг транзит операторлари ва ахборотлаштириш ва  маълумот алоқа комитети билан учрашув ўтказган.

Унинг айтишича, Қозоғистон провайдерлари нархларни қимматлатиш билан «имтиёзли вазиятни» фойдаланишда (Қирғизистонга интернет-трафик транзит билан Қозоғистон орқали келади).

АОА раҳбарининг сўзларига кўра, монополияга қарши хизмат вазиятни йўлга солиш учун аралашишга ҳақли.

«Биз тузилган вазият бўйича билдирув жўнатганмиз, улар текширувларни ҳам олиб боришган, уларнинг қўлида ҳамма материаллар бор», — деди у.

Ўз вақтида, Тайлаков интернет-провайдерлар давлатнинг аралашувисиз муаммони ҳал қилиши кераклигини билдирди.

«Бу рақобат бозори, ҳеч кимнинг аралашишга ҳаққи йўқ, ҳаммаси икки томонлама шартнома асосида ҳал қилиниши керак», — деди у.

Евроосиё комиссияси

Сентябрь ойида давлат монополияни йўлга солувчи хизмат алоқа бозоридаги ҳозирги вазиятни тартибга солишда ёрдам кўрсатиш бўйича илтимос хатини Евроосиё иқтисодий комиссиясига юборган.

Тайлаковнинг сўзларига кўра, Евроосиё комиссиясининг махфий битим қабул қилингандагина аралашишга ҳуқуқи бўлади.

«Мен ЕОИИнинг Монополияни йўлга солиш департаментида бўлдим, у ерда ҳам интернетнинг қимматлаши тўғрисидаги масалани кўриб беришларини илтимос қилдим. Улар кўриб чиқди. Ҳозир мазкур бозор ўрганилмоқда», — деди у.

Абаскановнинг билдиришича, алоқа операторлар ассоциацияси транзит тарифларни тартибга солишда Евроосиё комиссиясидан ташқари Россиянинг Федерал монополияга қарши хизматига мурожаат қилса бўлади.

Август ойида Қозоғистон интернет-провайдерлари Қирғизистон учун интернет-трафик баҳосини 1 мбит/сонияси учун $10-20дан $30-40гача кўтаришни таклиф қилишган. Бу Қирғизистон интернетига ўз таъсирини кўрсатди, айрим маҳаллий провайдерлар нархларни қимматлатиб, интернет тезлигини камайтирган.

Қирғизистонга келган интернет-трафикнинг 90 фоизи Россиядан Қозоғистон орқали етказилади. Россия-Қозоғистон чегарасида трафик бир мбит/сониясига 35 центдан сотилади, Қозоғистон провайдерлари Қирғизистонга ўз нарҳида сотади.

Муаллиф: Анна Капушенко