Малайзия “Боин”гини Россия “Бук”идан отиб туширилган – Халқаро тергов хулосаси

842

Малайзиянинг «Боинг» МН17 Донецк Халқ Республикасининг (ДХР) назорати билан Россиядан олиб келинган «Бук» томонидан отиб туширилган — бундай маълумотни самолётнинг қулашини текшириш бўйича халқаро тергов гуруҳи эълон қилди. Россия тергов хулосасини янглиш деб ҳисоблайди.

Австралиялик, бельгиялик, малайзиялик, нидерландиялик ва украиналик мутахассислар Украинанинг шарқида малайазия «Боинг»ининг қулашини текширишган. Улар эълон қилган маълумотга кўра, отиб тушириш ДХРси ҳудудидаги «Бук» қурилмасида олиб борилган. (ДХР — ўзини –ўзи Донецк халқ республикаси деб эълон қилган)

Тергов гуруҳи гувоҳларнинг кўрсатмаларини, радиолокация (радиотўлқинлар ёрдамида объектларнинг турган жойини аниқлаш) маълумотларини, суд-тиббий экспертизани ва экспертларнинг фикрларини текшириб чиқиб, Малайзия авиакомпаниянинг самолёти 9М38 сериясидаги ракета билан «Бук» қурилмасидан отиб туширилгани аниқланган.

Гуруҳ экспертлари “Боинг”даги боеголовкаларнинг фрагментларини уларни олдиндан сочиб турли ракеталар билан солиштиришган. Бу билан улар самолётни худди шу 9М38 сериядаги ракета отиб туширганини исботлашган. Ракета фрагментлари экипаж аъзоларининг танасидан ҳам топилган — ракета учувчилар кабинасининг чап томонига теккан.

Терговчилар «Бук» қурилмасини Украинага етказишга имкони бўлган маршрутларни ҳам текшириб чиқишган. Улар орада ёзиб олинган телефондаги сўзлашувларни, видео, фото ва спутникдан келган маълумотларни ҳам текширишган. “Бук”ни Россиядан Донецкка ва қайта Луганск орқали Россияга еткизган юк ташувчи машина ҳам топилган. Ерга тушиш вақтида қурилма “Первомайское” қишлоқ ҳукуматида, ДХРнинг назорати остидаги ерда бўлган.

Гувоҳлар “Первомайский”дан тутун чиқаётганини кўришган ва ҳуштакка ўхшаш кучли овозни эшитишган.

Айбдорларни аниқлаш учун тергов комиссияси қайта телефон сўзлашувларини, гувоҳларнинг баёнотларини текширишган. Терговчилар 100 шубҳалиларни ажратишган.

Текширув бажарувчилардан тортиб, самолётни отишга буйруқ берган одамгача бўлган занжирни аниқлаш учун текширувлар давом этмоқда. Бу «Бук»экипажининг ташаббусимиди ёки бошқарувчилар томонидан берилган топшириқлигини аниқлаш жуда аҳамиятли. Текширув давом этмоқда.

Россиянинг реакцияси

Кремль халқаро терговчиларнинг маълумотини «олдиндан айтилган» деган фикрда. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков «Би-би-сига» берган маълумотида текширув натижасини «сўнги ҳақиқат» деб ҳисобламаслигини айтган.

«Бугун айтилган билдирувларга кўра, биз текширув 2018-йилгача давом этади деган хулосани чиқарамиз, шунинг учун биз яна охирги натижа чиқишини кутишимиз керак. Ҳозир ҳам тушунарсиз вазиятлар, қарама-қаршиликлар кўп, бу қарама-қаршиликларни барчамиз ҳал қилиб олишиз керак», — деди Песков.

Россия ТИМининг расмий вакили Мария Захарова «Россия томонидан инкор қилиш мумкин бўлмаган далилларни» тергов гуруҳи эътиборга олмаётганини билдирди.

Россия мудофаа министрлиги Россиянинг “зенит” ракета комплекслари украин-россия чегарасидан ўтмаганини билдирди.

Халқаро тергов гуруҳининг маърузаси эълон қилинган кунда, «Бук»ларни чиқарувчи «Алмаз-Антей» қурол-яроқ концерни, бундан бир йил аввал билдирилган воқеани қайталади.

«Алмаз-Антей» ракета Украина худудидаги Зарощенское қишлоғидан чиққанини таъкидлади.

Журналистлар билан сўзлашув вақтида концерннинг бош конструктори Михаил Малышевский ракетани янглишиб чиқариб олган бўлиши мумкинлигини айтди.

Нидерландиянинг реакцияси

Нидерландия ҳукумати халқаро тергов гуруҳининг ишига юқори баҳо берди. Премьер-министр Рютте терговчиларга чиқарган маърузаси учун розилик билдириб, у жиноят ишида фойдаланишини билдирган.

Рютте терговчиларни максимал турда мустақил ва адолатли бўлишига, бу ишга сиёсий позицияни аралаштирмасликка чақирди. Ҳозирда тергов қизғин паллада ва айбдорларни топиш жуда ҳам аҳамиятли.

Премьер-министр ҳалок бўлганларнинг оиласига сабр тилади, сабаби тергов натижалари тез орада чиқмаслигини билдирди. Рютте оилалар бошидаги ташвишни ва ачинарли эканлигини тушунганини айтиб, халқаро тергов гуруҳи МН17нинг халокати учун жавобгар бўлган шахсларнинг судланишига барча ҳаракатлар кўрилишини қўшимча қилди.

Австралиянинг реакцияси

Австралиянинг премьер-министри Малькольм Тернбулл авиа ҳалокатида айбдор бўлган томонлар жавобгарликка тортилишини ваъда қилди. Малайзия самолёт бортида Австралиянинг 38 фуқароси бўлган.

Тернбулл бу мавзу тўғрисида Россия президенти Владимир Путин билан шу ҳафтада муҳокама қилишини айтди. Премьер-министр адолат қарор топмагунча тинимсиз ишлашга сўз берди.

Австралиянинг вице-премьери Барнаби Жойс, Россия нима сабабдан самолёт россиялик қурол билан отиб туширилганини тушунтириб беришни талаб қилди.

Австралия ТИМининг етакчиси Жул Бишоп тергов анча прогрессга етганини айтди. Шунингдек, у ҳалок бўлганларнинг оилалари учун иш давом этаётганини ва тергов адолатга етишини ва фактларга таянишини билдирди.

Украинанинг реакцияси

Текширув натижадларини билган Украина ТИМи халқаро текширувнинг дастлабки натижалари 2014-15-йиллари улар эълон қилган текширувни тасдиқлаганини билдирди.

Украина баёното етарли даражада далилланган бўлиши, Россия текширувни дискредитациялаш ҳаракатини тўхтатиб, антиукраиналик хулоса версияларини тўхтатишига умид қилади.

«Жиноий ишни текширув вақтида бу мусибатли воқеани барча бошқа мумкин бўлган версиялари ва сабаблари қаралиб ва йўқ қилинган. Бу билан Россия Федерацияси тергов гуруҳининг фаолиятини ва текширув натижаларини ўзгартирилган ва қалбаки маълумотни тарқатиш орқали дискредитациялаш ҳаракатларининг барчаси тўхтатилади», — деб Украинанинг ТИМининг билдирувида айтилади.

Украинанинг ташқи сиёсат бўйича ведомствоси, «Бук» қурилмасининг харакат маршрути фожеага Россиянинг алоқаси борлигини тўлиқ тасдиқлайди деган фикрда.

Malaysia Airlines Малйазияга қарашли авиакомпаниянинг Boeing 777 самолёти 2014-йилнинг 17-июлида Донецк вилоятилан чиқишида Грабово қишлоғининг ёнида ерга тушган. Самолёт Амстердамдан Куала-Лумпур томон кетаётган бўлган. Унинг бортида дунёнинг 10 ўлкасидан 283 йўловчи ва экипажнинг 15 аъзоси бўлган. Авиа ҳалокатдан ҳеч ким омон қолмаган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: NBC news