Футбол: порахўрликка боғлиқ можаролар

724

Англия жамоасининг бош мураббийи Сэм Эллардайснинг истеъфоси футболдаги порахўрликка боғлиқ катта можароларни эслашга сабаб бўлди.

Шартнома асосидаги ўйинлар ва ҳакамларнинг сотилишидан келиб чиққан кўплаб келишмовчиликлар тўғрисида янгиликлардан те-тез берилмовда.

Қуйида энг машҳур можаролар кўрсатилган:

Англия 1905-йил

Футбол ватани айрим Европа давлатларида профессионал клублар пайдо бўлмасдан олдин порахўрликнинг юқори дивизионига кирган.

Юз йиллар аввал Манчестерда “Манчестер Сити” ва “Астон Вилла”нинг матчининг сотилиши тўғрисида келишмовчилик бўлган. Ўша вақтдаги “Сити”нинг юлдузи Билли Мередит “Астон Вилла”нинг капитани Алекс Ликка Лондон жамоасидан енгилиш учун (10 фунт) пора таклиф қилган. Бироқ Лик пулни олмай, бўлган воқеа тўғрисида журналистларга айтиб берган.

Бу инцидентдан кейин Мередит «Манчестер Юнайтед»нинг ким ошди савлосида принципиал рақиби «Сити» томонидан сотиб олинган.

Шу билан можаро тугамаган. Мередит ўзининг клуби унинг ёнини олмгани учун, улардан ўч олишга қарор қилади. У “Сити”да футболчиларга нисбатан маошнинг кўплигини журналистларга айтиб берган (у вақтда ҳар ойда тўрт фунт).

Текширувлар натижасида “Манчестер сити”даги кўплаган порахўрликлар очилган. Клубнинг бош мураббийи ва президенти Англия ҳудудида футболдан четлатилиб, беш директор ишдан олиниб, жамоанинг 17 ўйинчисига «шаҳарликлар» учун ўйнаш умрбод ман қилинган.

Ишнинг асосий фигуранти Билли Мередит «Манчестер Юнайтедда» 15 йил ўйнаган.

Италия «кальчополи»си

Италиялик мухлислар «А сериясида» кўзга кўринмас ўйинлар бўлишига кўниб қолишган. Юқори лавозимдаги кишилар ҳакамларни сотиб олиш билан шартномали ўйинларни уюштира бошлашган.

«La Gazzetta dello Sport» италия нашри 2006-йили ўз саҳифасида ёзиб олинган телефон сўзлашувларини эълон қилган.

«Ювентус» Бош директори Лучано Моджи футбол функционерлари билан Турин жамоаси билан бўладиган учрашувда ўзига керакли ҳакамлар тўғрисида сўзлашган.

Бу ишни текширишни полиция ўз зиммасига олган. Можарони текшириш вақтида «Ювентус»дан ташқари «Милан», «Фиорентина», «Лацио» ва «Реджина» жамоаларининг ҳам иштироки бор эканлиги аниқланган. Барча жамоалар ҳакамларга бўлган босим ва сотилишларда айбланган.

Италия футбол федерацияси буни аҳамиятдан четда қолдиролмай, можарода иштироки бор жамоаларга кескин чоларларни қабул қилган. «Фиорентинага» 2006/07 чемпионлар Лигасида иштирок этиш таъқиқланган. «Лацио» эса «УЭФА кубогидан» четлатилган, «Ювентус» жамоаси эса 2005 ва 2006-йиллардаги «скудеттодан» четлаштирилиб, 2006/07 чемпионлар Лигасидан чиқарилиб, «В сериясига» ўтказиб юборишган.

Бироқ, «кальчополи» италия футболидаги биринчи можаро эмас.

Италия полиция 1980-йиллари шартномали щйинлар тўғрисидаги фактларни олиб чиққан. «Милан», «Лацио», «Наполи», «Болоньи» ва «Палермо» жамоалари ноқонуний тотализатордаги иштироки учун айбланган.

Унда «Миланнинг» икки президенти дисквалификацияланган, бундан ташқари ҳужумчи Паоло Росси уч йилга футболдан четлаштирилган.

Жоао Авеланж, Рикардо Тейшейра ва пора

ФИФАнинг собиқ президенти (1974-1998) Жоао Авеланж ва унинг куёви Бразилия футбол федерациясининг президенти Рикардо Тейшейра 2012-йили ISL маркетинг компаниясидан миллионлаган пора олганлиги учун айбланган.

Авеланж ва Тейшейра 1992-йилдан 2000-йилгача ISL маркетинг компаниясидан жаҳон футбол чемпионатларини олиб кўрсатишда ёрдам бериб, 15 миллион швейцария франк олишган. Авеланж ва Тейшейра 2010-йили 5,5 миллион компенсация тўлаб, швейцария прокуратурасидан тергов ишларини тўхтатиб, бу иш бўйича маълумот тарқатмасликни илтимос қилган.

Бироқ, 2012-йили бу можаро бўйича маъруза эълон қилинган. Шундан сўнг, Авеланж халқаро Олимпиада қўмитасининг аъзолигидан бош тортган, эса Тейшейра Бразилия футбол клубининг президентлигидан ва халқаро футбол федерациясининг бошқариш қўмитасидан чиқиб кетган.

Ўша йилнинг август ойида Жоао Авеланж юз ёшда вафот этган.

ФИФА

Порахўрликка алоқадор шов-шувли низонинг рўйхатига Халқаро футбол федерацияси ҳам аралашган.

Халқаро футбол федерациясининг Цюрихдаги сайловидан икки кун аввал, 2015 йилнинг май ойида порахўрликда айбланиб етти футбол амалдорлари қўлга олинган.

Халқаро футбол федерациясининг президентлигига танлаб олинган Йозеф Блаттер 2 июнь куни сайлов арафасидаги жанжаллар боис истеъфо берган.

Ўша йилнинг октябрь ойида Блаттер ҳамда УЕФАнинг президенти Мишель Платини хизматидан 90 кунга четлатилган.

Ишнинг фигурантларига ҳамда Халқаро футбол федерациясининг 14 йирик мансабдор аъзоларига, пул изларини яшириш, 2018 ҳамда 2020 йилларда жаҳон чемпионатлари ўтказилувчи давлатларни танлашда қалбакилаштиришга йўл берганлиги учун расмий айбловлар қўйилган. Уларнинг 150 миллион доллар олганлиги таҳмин қилинмоқда.

Уч йил мобайнида, тергов ишларини АҚШнинг федераль ҳуқуқ ҳимоя қилиш органлари ҳамда швейцария прокуратураси олиб борган.

Йозеф Блаттер 2010 йилдаги жаҳон чемпионатига қадар ҳам коорупцияда айбланган. Халқаро футбол федерациясининг президенти ўз жиянининг ширкатига жаҳон чемпионатига чипта сотиш учун эълон қилинган тендерда ғолиб бўлишига ёрдам берган. Ширкатнинг чипта харидидан топган даромади 342 миллион фунт стерлингни ташкил қилган.

Бу сафар у жанжални ўз вақтида босганига қарамай Блаттернинг обрўсига салбий таъсир теккизган.

УЕФАнининг бош котиби хизматини эгаллаб турган Жанни Инфантино 2016 йилнинг 26 февралида Халқаро футбол федерациясининг президентлигига танлаб олинган. У овоз беришнинг иккинчи босқичида 207 дан 115 овоз олишга эришган.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: abcnews.go.com