Атай Ўмурзаковнинг рақс гуруҳи танловда италиялик томошабинларнинг 98 фоиз овозни олган

975

Италиядаги «Tù Sì Que Vales» номли танловда Атай Ўмурзаков «Адем» рақс гуруҳи билан биргаликда иккинчи босқичга ўтди. Улар томошабинларнинг 98 фоиз овозига эга бўлишган. Танловдан ташқари, финалга йўлланма олиш учун атиги икки фоиз етмай қолган.    

Атай Ўмурзаков ва унинг ўқувчиларидан тузилган «Адем» гуруҳи 24-сентябрь куни «Tù Sì Que Vales» (Сен яхшисан) танловида ўз истеъдодларини кўрсатишган. Улар ҳакамларнинг қарори билан соврин фонди 100 минг еврони ташкил қилган танловнинг иккинчи босқичига ўтишган.

«Биз кейинги босқичга 100дан 98 фоиз овозни олиб ўтдик. Ҳакамлар гуруҳи бизнинг ижроимизни яхши баҳолашди ва финалга тўғридан-тўғри юборишни ҳам таклиф қилишган. Танловни олиб борувчиси бизга икки фоиз овоз етмай қолганига қайғуриб, томошабинлардан «Қандай қилиб шундай шедевр ёқмай қолсин?» деб сўради», — деб Ўмурзаков ўзининг фэйсбук саҳифасига ёзган.

«Tù Sì Que Vales» танловининг учинчи мавсумининг дастури 10 босқичдан иборат — уларнинг тўққизтаси умумий танлов, унда иштирокчилар ўз қобилятларини намойиш қилиши керак ва финал. Танлов 26-ноябргача давом этади.

Танлов қоидаси бўйича, спортчилар ва раққислар ҳакамлар олдида лол қолдирувчи нарсаларни кўрсатиш билан истеъдодларини намойиш қилишади.

Ҳар бир иштирокчи учун икки дақиқа берилади. Агар ҳакамларга номер ёқмай қолса, улар бу вақтни яна қисқартиришиб, агар ёқиб қолса, вақтни узайтиришлари мумкин.

Кейинги босқичга ўтиш учун иштирокчилар камида икки ҳакамнинг қўлловига эга бўлиши керак.

Агар тўрт ҳакамнинг ҳам овозига эга бўлса, иштирокчилар тўғридан-тўғри финалга йўланма олишади.

Танловнинг финали эса жонлиэфирда кўрсатилиб, унда ҳакамлар ва залдаги томошабинлар овози билан эмас, интернет-овоз бериш билан ғолиблар аниқланади.

Муаллиф:Александра Титова