Трамп ва Клинтон биринчи дебатларида нима ҳақда сўзлашишди?

1021

Экономика, ирқчилик, ядро қуроли — АҚШнинг президентлигига номзод Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп ўзларининг биринчи дебатларида нималар ҳақида гаплашишди?

Клинтон билан Трампнинг ўртасидаги илк дебатлар Нью-Йорк штатидаги Хофстра университетида бўлди. Баҳснинг модератори бўлиб NBCнинг олиб борувчиси Лестер Холт чиқди.

Иқтисод ҳақида

Хиллари Клинтон америкаликларга тўлаб берилувчи меҳнат таътили ҳамда коллежларда бепул ўқитиш борасида сўз очиб, бойлар учун солиқни ошириш ва йирик корпорациялар учун қонун чиқаришдаги “туйнуклар”ни ёпиш кераклигини таклиф қилди.

“Биз қанчалик бойларга ёрдам берсак, биз учун ҳам шунчалик фойдаси тегади деган фикрда[Трамп]. Менинг тажрибам эса бошқача. Биз қанчалик оддий халқ учун ишласак, давлатимиз шунчалик ривожланади”, — деди Клинтон.

Трамп эса, ўз навбатида саноатни бошқа давлатлардан, ҳоссатан Хитойдан қайтариб олишни айтди.

“Хитойнинг нималар қилаётганига қаранглар... Улар бизнинг давлатни пул сақланувчи қутича каби фойдаланишмоқда”, — деб Трамп норозилигини билдирди.

Клинтоннинг айтишича, агар Трамп президент бўлиб, ўзининг режаларини амалга оширса, АҚШнинг иқтисоди стагнацияга (сустлашиш) учрайди. Республикачилардан чиққан номзод демократларнинг иқтисод бўйича ҳеч қандай иш режаси йўқлигига тўхталган.

“Бизнинг жуда яхши режаларимиз бор — 10 миллион иш ўрнини ташкил қилиш”, — деб Клинтон жавоб қайтарди.

1

Ирқчилик ҳақида

Клинтоннинг айтишича, ирқчилик масаласи АҚШдаги энг катта чақирув бўйича қолмоқда.

“Ирқ инсоннинг қаерда яшаётганлигига катта таъсир кўрсатади [атроф-муҳит] ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси, шунингдек суд тизимининг ҳам муносабати муҳим”, — деди у.

Демократлардан чиққан талабгор, АҚШда полицияга бўлган ишончни қайтариш ҳамда қуролга боғлиқ муаммоларни ечиш кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, полициянинг афроамерикаликларга бўлган муносабати бўйича муаммоларни ўрганиб чиқиш зарур.

Трамп афроамерикаликлар ҳамда лотинамерикаликлар яшовчи ҳудудларни “дўзах” деб атади.

“Чикагода 1 январдан буён 1000 отишма ҳолати рўйхатга олинган. Биз нима, харбий худуддамизми? […] Қуроли бор одамлар АҚШда ноқонуний юрганлигига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин — улар ноқонуний брган муҳожирлар ва қуролланганлар”, — деди у.

Ислом давлати ҳамда ядровий қурол ҳақида

Трамп Клинтонни Ислом давлатининг пайдо бўлишида айблади.

“Улар умуман йўқ бўлиши керак эди! Бу сиз давлат котиби бўлган даврингизда пайдо бўлди — ҳозир эса, Ислом давлати 30 мамлакатда фаолиятини олиб бораётганига қарамай, сиз [улар билан курашишга] харакат қилмаяпсиз», — деди номзод.

Хиллари Клинтон, ўз навбатида, Демократлар партиясининг Эрон билан бўлган сўзлашув ўтказганини айтиб  — америк дипломатияси "бир ўқ отишсиз" бу давлатда ядровий қуролланишни тўхтатганини ёдга солиб ўтди.

У Трампни ядровий қуролланиш бўйича "парвосизлик"да айблади.

"Твиттердаги хат билан провокацияга ундаб қўйиш мумкин бўлган одамни, ядровий сир кодларга яқинлаштирмаслик керак", — деди у.

Трамп, шунингдек, инсониятнинг энг йирик муаммоси деб, глобал исишни эмас, ядровий қуролланишни ҳисоблашларини айтди.

2

Номзодлар яна нималар ҳақида сўзлашишди?

Олиб борувчининг Трампнинг эълон қилинмаган солиқ декларацияси ҳақидаги саволига, Трамп бу декларацияни элга таништиришга тайёрман деб жавоб берди. Бироқ, унинг адвокати ҳозирча ошкор қилмаслик тўғри бўлишини айтгани учун, аудит битгунга қадар сирлигича қолишини билдирди. Клинтон эса, унинг рақиби солиқ тўламаётган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди:"Бизнинг харбийлар, фахрийлар, ўқувчилар ва касалхоналаримиз эса ачинарли ҳолда", — деди у.

Клинтон Трампга тегиштириб, Россияни Демократлар партиясига нисбатан хакер хужумида айблади.

"Россия бизнинг давлат ташкилотларига нисбатан киберхужумларни уюштирмоқда, мен бу билан жуда хавотирдаман — Дональд [Трамп] Владимир Путинни мақтамоқда. У Демократлар партиясининг Миллий комитетини бузиб киришга хакерларга имконият яратиб бермоқда", — деди у.

Трамп эса, демократларга ким хужум уюштирганини билмаслигини айтди — Россиями ёки Хитойми — АҚШ ўз интернетини назорат қилолмай қолганини қўшимча қилди.

Олиб борувчи Дональд Трампдан Хиллари Клинтон "президент каби кўринмайди" деб айтгани бўйича ҳам сўради. Республикачилардан чиққан номзод, Клинтонга президент бўлиш учун ирода етишмайди деб жавоб берди.

Клинтон эса, Трампга жавоб қатори айтганларини ёдга солди: "бу одам аёлларни чўчқага нисбат бериб, палпис, ялқов деб атаб, хомиладорликни иш берувчига ноқулайлик қатори баҳолаган".

АҚШда президентлик сайлови 8-ноябрда 58-бор ўтказилади. Ҳозирги президент Барак Обама ўзининг иккинчи президентлик муддатини тугатиб, Оқ уйдан кетади.