Қирғизистон ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев БМТнинг Бош ассамблеясида нутқ сўзлади. У Қирғизистоннинг ютуқ ва камчиликларини айтиб, айрим масалаларда ҳамкорликни таклиф қилиб, қолаверса, БМТ олиб бораётган ишларни ислоҳ қилиш тўғрисида маслаҳат берди.
Ассамблеянинг йиғинида сўзлаётиб, Эрлан Абдилдаев биометрик маълумот тўплаш билан ўтказилган сайлов демократиянинг бир кўринишилигини айтиб, ташкилотни олдинда бўладиган президент сайловида ҳамкорликка чиқирди. ҚИсқа қилиб айтганда, министрнинг нутқи муаммо ва таклифлар билан чегараланди.
Қодиржон Ботиров
Абдилдаев БМТга ЕХҲТ тўғрисида шикоятини айтди. Қодиржон Ботировнинг ЕХҲТ йиғинида иштирок этишга ҳуқуқи йўқ эканлигини ва у Қирғизистонда оғир жиноят қилганлиги учун умрбодга судланганини, бундан ташқари, Россияда фирибгарлик бўйича қидирувда эканлигини қўшимча қилди.
«Қирғизистон ЕХҲТ билан ҳамкорликда кўплаган муваффақиятларга эришган. Бироқ ЕХҲТ ўзининг сиёсати билан можарони қўзғатиб юбориши мумкин, бу эса бизнинг ўлкада беқарорликни пайдо қилиши мумкин», — деди министр.
Абдилдаев Қирғизистон ЕХҲТнинг таклифларининг барчасини «батафсил» бажараётганини айтди, Ботировни йиғинга чақириши эса — ўлкадаги суд ҳукуматига ва Қирғизистон халқига бўлган ҳурматсизлиги қаторида баҳолади.
ТИМнинг раҳбари ЕХҲТнинг кейинги йиғинларида Ислом давлати террористик гуруҳининг жангарилари нутқ сўзласа, ҳайрон қолмаслигини қўшимча қилди.
Қўшнилар билан муносабати
ТИМнинг раҳбари Ўрта Осиё ўлкаларининг бир-бирига бўлган ишончи ночор деди. У ҳудудий хавфсизлик, савдо-сотиқ, транзит ва қийин чегара масалалари тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Абдилдаев чегара муаммосини тинчлик йўли билангина ҳал қилишга чақирди.
Қўшнилар тўғрисидаги нутқида Қирғизистннинг ресурслари тўғрисида ҳам сўзлади. Абдилдаев кўп йиллар давомида Қирғизистон қўшни ўлкаларни сув билан таъминлаб келаётганини айтиб, бироқ қўшни давлатлар улар томонидан электроэнергия беришда ўзи билган сиёсатини олиб бораётганини таъкидлади.
Натижада Қирғизистон ўзининг ГЭСларини қуришга мажбур бўлган, бироқ бу ҳам электроэнергия муаммосини ҳал қилган йўқ, ҳозир ҳам ўлкада электроэнергияси танқис эканлигини айтди министр.
«Қирғизистон сув ресурсларини сақлаш ва тўплаб бериш хизмати учун барча ўлкалардан тенг фойдали иқтисодий компенсация ололмаяпти», — деди Абдилдаев.
Бу масалани Ўрта Осиё давлатларининг сув ва энергетика ресурсларини тежаб фойдаланиш билан ҳал қилса бўлишини айтди.
Экология
Министр глобал иссиқлик сабабли Қирғизистонда дарёлар сатҳи кўтарилиб, музликлар эриб ва тоғ системаларининг деградацияси бўлаётганини айтди. Бунинг барчаси ҳозирги иқтисодга зарар келтириб, йиллик ҳаражат — 35 миллион АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Абдилдаевнинг сўзларига кўра, Қирғизистон иқлим ўзгаришига мослашиши учун халқаро қўлловга муҳтож. У музликларни сақлаб қолиш учун мақсадли иш олиб бориши кераклигини таъкидлади. 2025-йилга нисбатан Қирғизистонда музликларнинг умумий майдони 35 фоизга қисқариб кетиши мумкин.
Глобал исиш иқтисодга эмас, биологик турлиликка ҳам хавф солмоқда. ТИМнинг раҳбари Қирғизистонда қоплоннинг сони икки мартага, 600дан 300га қисқариб кетганини айтди.
Абдилдаев Қирғизистондаги уран қолдиқларини сақлашдаги муаммолар тўғрисида ҳам сўзлади. Унинг фикрича, уран қолдиқларини сақлаш жойларининг масштаби мақсад билан ва уюшганликда иш олиб боришни талаб қилади. Қирғизистон 2017-йили радиация бўйича форум ўтказишни ҳам таклиф қилди.
Таклифлар ва реформалар
Эрлан Абдилдаев БМТнинг хавфсизлик кенгаши ва ташкилот бош котибини сайлов тизимига реформалаш кераклигини қўшимча қилди.
У ташкилот билан ҳамкорлик қилаётган давлатларнинг сонига қараб, БМТнинг хавфсизлик кенгаши аъзоларини кўпайтириш керак деди.
Министр БМТнинг Бош ассамблеясида ташкилотнинг бош котиби сайловда адолатли сайлов тизимини киритишни таклиф қилди.
Бош ассамблеяга кетаётган вақтда Алмазбек Атамбаев соғлиги сабабли боролмай қолган, ўрнига Қирғизистон делегациясига Эрлан Абдилдаев раҳбарлик қилган. Истанбул ҳаво майдонидан президентни тез ёрдам олиб кетган. Президент уч кун Туркияда бўлиб, даволанишни давом эттириш учун Москвага борган. Айрим таҳлилчилар президентнинг бетоб бўлиб қолиши – бу сиёсий қадам эканлигини айтиб чиқишган.
Муаллиф:Айдай Иргебаева