Теннисчи Рафаэль Надаль ва Риодаги 28 медаль эгаси допинг қабул қилган

962

Fancy Bears гуруҳининг хаккерлари таъқиқланган допинг моддаларидан фойдаланишга руҳсат берилган олимпиада  спортчиларининг рўйҳатини эълон қилишди.

Бу вақтгача ДДҚАнинг (Дунё допингга қарши агентлиги) расмий сайтининг бузилиши ва хакерларнинг опа-сингил Уильямслар дана Риода чемпион бўлган Симоне Байлснинг таъқиқланган допингдан фойдалангани тўғрисида маълумот эълон қилган эди. Бунга интернет фойдаланувчилари салбий фикрлар билдиришган. Унинг ортидан допингдан фойдаланган сўнги олимпиададаги дунёнинг энг яхши спортчиларининг рўйҳати чиқди.

Fancy Bears эълон қилган ҳужжатлар орасида «Катта дубулға» турнирининг 14 марта чемпиони, теннис ўйинчиси Рафаэль Надалнинг ҳам номи бор. У ҳам таъқиқланган моддаларни  терапия йўли орқали қабул қилган.

Надаль 2009-йилнинг сентябрида ында шамоллашга қарши бетаметазон моддасини томирдан олган. 2012-йилнинг август ойида эса, олган травмаси сабабли кортикотропин моддаси билан бир ҳафта даволанган. Бу модда артрит, бўғин оғриғида ва бошқа касалликларни даволашда фойдаланилади. Надаль эса, допинг бўйича тарқалган маълумот ҳақида шундай деган.

«Турмушда ҳам фойдаланадиган таъқиқланувчи моддалар жуда кўп. Агар улардан фойдаланишга руҳсат сўрасанг, руҳсат берилади, бу қонуний. Мен ўзимнинг спортдаги фаолиятимни кучайтирадиган ҳеч қандай моддадан фойдаланган эмасман. Мен шифокор кўрсатмаси билангина қабул қилдим.

Бу оддий маълумот. Уни сир сақлашнинг ҳам кераги йўқ. Хакерларнинг ҳам уни оммага маълуи қилишининг ҳам ҳожати йўқ. Ҳар бир тестнинг натижаларини ўзимизгагина эълон қилинса, аҳамиятсиз муҳокамаларга чек қўйилади».

Хакерлар эълон қилган ҳужжатларда Риодаги Олимпиадада ғолиб бўлган 13 давлатнинг спортчилари исмари айтилган:

Австралия:

Австралиянинг сузувчилари допинг муаммосига учраган

Сурат: Matt Roberts
Сурат: Matt Roberts

Кейт Кэмпбелл, сузиш бўйича олтин ва кумуш медал эгаси. Альметерол, глюкокортикоид ва сальбутамол моддаларини қабул қилган.

Сурат: The New Daily
Сурат: The New Daily

Джессика Фокс, спортнинг слалом тури бўйича соврин эгаси. Преднизалон ва адреналин қабул қилган.

Сурат: Great Lakes Advocate
Сурат: Great Lakes Advocate

Мэдисон Уилсон, сузиш бўйича кумуш ва бронза медаль соҳиби. Формотерол, преднизалон ва глюкокортикоид моддаларидан фойдаланган.

2

Сурат: The Herald

Тейлор Маккеон, сузиш бўйича кумуш медаль олган. Преднизалон ва преднизон қабул қилган.

Канада:

Silver medallist Catharine Pendrel. Photo: Ruby Photo Studio
Сурат: Ruby Photo Studio

Кэтрин Пендрел спортнинг маунтинбайк тури бўйича бронза медаль эгаси, ремифенталин моддасидан фойдаланган.

Rugby Canada announced its 12 athletes that have been nominated to represent Canada in the inaugural rugby sevens competition at the 2016 Summer Olympic Games in Rio de Janeiro.
Сурат: Оlympique

Регбист Дженнифер Киш Рио Олимпиадасида бронза медаль олган. Преднизон қабул қилган.

5

Сурат: Канаданинг сузиш бўйича федерацияси

Катерин Савар, сузиш бўйича соврин ғолиби, формотерол, глюкокортоикод ва сальбутамол қабул қилган.

Swimming team head shots at the McCorkle Aquatic Pavilion on Wednesday, September 11, 2013.
Сурат: Канаданинг сузиш бўйича федерацияси

Мишель Уильямс, сузиш бўйича бронза соҳиби, преднизон ва физик аралашмалардан фойдаланган.

Хорватия:

Иван Крапич, сув полосида бронза ютиб олган, дексаметазон қабул қилган.

Дания:

7

Рикке Меллер Педерсен, сузиш бўйича бронза медалнинг эгаси, тербуталиндан фойдаланган.

8

Якоб Фульсан велосипед спорти бўйича кумуш медаль олган, триамцинолон фойдаланган.

Германия:

9

Сурат: MH Table Tennis

Тимо Болл стол тенниси бўйича бронза ютиб олган, преднизолон қабул қилган.

Великобритания:

111

Спорт гимнастикада бронза медали соҳиби, Найл Уилсон флутиказон пропионат, сальбуматол ва сальметерол қабул қилган.

1

Сурат: Independent

Кема спортидан олтин олган Саския Кларк сальбутамол, беклометазон ва сальметерол қабул қилган.

Италия:

Сурат: Pianeta Scherma
Сурат: Pianeta Scherma

Паоло Пиццо, найза билан урушиши бўйича кумуш медал соҳиби, формотерол қабул қилган.

Сурат: Today
Сурат: Today

Ракеле Бруни, сузишда кумуш олган, формотерол қўлланган.

Сурат: Get sport media
Сурат: Get sport media

Эмануэле Бирарелли, волейбол ўйинчиси. Риодо кумуш олган. Бетаметазон ва преднизондан фойдаланган.

Сурат: Flikr
Сурат: Flikr

Маттео Лодо академик қайиқ спортида бронза олган, беклометазондан фойлаланган.

Сурат: Flikr
Сурат: Flikr

Сув полосида кумуш олган Тереза Фрассинеттининг преднизон қўллангани аниқланган.

Япония:

Сурат: Flikr
Сурат: Flikr

Допинг муаммосига аралашган япониялик ягона медал эгаси — Каори Мацумото. Дзюдо бўйича бронза медаль ютиб олган спортчи дексаметазон моддасини қабул қилган.

Сербия:

Фото: Еurosport
Фото: Еurosport

Милош Теодосич баскетбол бўйича кумушнинг эгаси, дексаметазон қўлланган.

Сурат: Аrchive Сourier Рress
Сурат: Аrchive Сourier Рress

Валейбол ўйинчиси, кумуш медаль олган Сильвия Попович, преднизолон қабул қилган.

Жанубий Африка Республикаси:

Сурат: Майкл Сох
Сурат: Майкл Сох

Сузиш бўйича кумуш медалнинг эгаси Кэмерон ван дер Бург сальбутамол қабул қилган.

Швейцария:

Сурат: Анджело Джеангригорио
Сурат: Анджело Джеангригорио

Фабиан Канчеллара, велосипед спорти бўйича олтин медаль ютиб олган, метилпреднизолон ва преднизолон қўлланган.

Сурат: Flikr
Сурат: Flikr

Нино Шуртер маунтинбайктан олтин олган, бедзонид, формотерол ва глюкокортикоид моддасини қабул қилган.

Швеция:

Сурат: SVT
Сурат: SVT

Футболда кумушни олган Оливия Скуг формотерол ва тербуталин қўлланган.

АҚШ:

Сурат: Flikr
Сурат: Flikr

Волейболда бронзани ютиб олган Элайша Гласс, преднизон қабул қилган.

Югуриш бўйича бронза олган Гален Рапп, метилпреднизолон, сальметерол ва сальбутамол моддаларидан фойдалангани очиқланган.

ДДҚАнинг Кодексидаги 4.4 пунктда кўрсатилишича, ҳар бир спортчи таъқиқланган модадаларни терапия асосида халқаро стандартларга тўғри келадигандай қабул қилса, допинг қоидаларини бузган ҳисобланмайди.

Бу ҳужжат (Допингга қарши кодекс) допингга қарши агентликнинг расмий сайтида очиқ ёзилган.

Муаллиф: Каминат Имирханова