Атай Ўмурзақов шогирдлари Словакиядаги талантлар танловида финалга чиқишди

851

Атай Ўмурзаков продюсерлик қилган «Адем» рақс гуруҳи  «Česko Slovensko má talent» («Чехия ва Словакияда талантлар бор») танловида финалга чиқишди . 

https://www.youtube.com/watch?v=ZMA0X-c_2dE

«Адем» рақс гуруҳи ҳакамларларнинг «Golden Buzzer» совринини ютиб олди. Бу Братиславда ўтаётган «Чехия ва Словакияда талантлар бор» танловида финалга чиқишга асос бўлди.

Рақс гуруҳи «Мортал Комбат» видео ўйини асосида номер тайёрлаган — саҳнага ўйин қаҳрамонлари: Райден, Саб-Зиро, Скорпион, Смоук чиқди. Гуруҳни тайёрлаган номери икки дақиқалик.

Атай Ўмурзаковнинг ва унинг тарбияланувчиларининг ижросидаги рақс ўзининг пластикаси ва ўзгача ҳаракатлари билан ажрилиб турди.

Ўмурзаковнинг Kloop.kgга берган интервьюсида билдиришича, уларнинг ижросига танлов ҳакамлари лол қолган.

«Ҳакамлар гуруҳи ҳайрон қолишди. Улар бу каби рақсни ҳеч қачон кўришмаганини айтиб, бундай ҳаракатларни бажариб бўлмаслигини ҳам таъкидлашди», — деди раққос.

Унинг сўзларига кўра, номерни тайёрлашга гуруҳнинг аъзолари кам вақт сарфлашган.

«Бу номерни тайёрлашга кўп вақт кетмади. Сабаби, биз уни таниқли видео ўйин Мортал Комбатнинг асосида тайёрладик», — деди Ўмурзаков.

Ҳозир Ўмурзаков ва унинг шогирдлари ноябрь ойида бўладиган финалга тайёргарлик кўришмоқда.

Ўмурзаков 2011-йили бу танловнинг ғолиби бўлган. Биринчи ўринни онлайн-овоз берган телетомошабинлар таъминлаб беришган. Соврин қатори ёш раққос 100 минг евро олган эди.

Раққоснинг шогирдлари ҳам кўплаган танловларда иштирок этишган.

2016-йилнинг январь ойида Ўмурзаков ва «Тумар» гуруҳи Францияда ўтган «Du Cirque de demain» халқаро танловида бронза медаль соҳиби бўлишган.

Май ойида эса, «Тумар КР» раққослар гуруҳи «Britain’s Got Talent 2016» («Британия талантларни излайди») танловида ярим финалгача етган. Танлов иштирокчилари ярим финалда онлайн-овоз беришнинг натижаси билан финалга чиқишади, бироқ Қирғизистон раққослари бундай имкониятни олишолмаган.

Муаллиф: Эльдос Казибеков