Атамбаев даволанишни давом эттириш учун Истанбулдан Москвага келди

816

Президент Алмазбек Атамбаев даволанишни давом эттириш учун Москванинг марказий клиник касалхонасига келди. Бу вақтгача президент уч кун давомида Туркиядаги шифокорларнинг назоратида бўлган.

Атамбаев россиялик мутахассисларнинг таклифи билан даволанишни давом эттириш учун Москвага келди. Бу ҳақда президент аппаратининг матбуот бўлими хабар қилди.

Қирғизистон президенти Россия президентининг олдидаги Бошқармаликнинг марказий клиник касалхонасида даволанмоқда. Уни «юрак касаллигини» текширган шифокорлар даволашмоқда.

Президентнинг ва ҳукумат қошидаги бошқарманинг клиник касалхонасининг раҳбар ўрин босари Гулмира Баитова ҳам Москвага учиб келди.

Атамбаев 19-сентябрь куни Бишкекдан Нью-Йоркка учиб кетаётганда, Истанбулда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Шифокорлар президент тез орада терендетилген тиббий ёрдам олиши кераклигини айтишган.

Эртаси куни президент қисқа муддатли 1-октябргача меҳнат таътилига чиққан. У Туркияда уч кун бўлди.

Президент аппаратининг хабарига кўра, Атамбаев яшаган меҳмонхона хизмати учун шў ҳамёнидан тўлаган.

«Биз президентнинг қайси меҳмонхонада эканлигини айтолмаймиз, бироқ у дам олиш ва меҳмонхона ҳаққини ўзи тўлмаоқда», — деб билдирган «Спутник» маълумот агентлиги президент  аппарати.

Президент 19-сентябрь куни БМТга ўзининг дастлабки иш сафари билан кетаётган эди. Нью-Йоркдаги 71-чи Бош ассамблеяда нутқ сўзлаши керак эди.

Атамбаевнинг ўрнига БМТда Қирғизистон ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев Қирғизистон делегациясига раҳбарлик қилган.

Муаллиф: Анна Капушенко