Текебаев журналистларни хусусий мулклари билан танишишга чақирди

945

«Ата Мекен» фракциясининг лидери Ўмурбек Текебаев оиласининг бойликларини кўрсатишга тайёр эканлигини айтди. У бир нечта уй ва мини-ГЭСи бор эканлигини яширмади. Бу вақтгача ОАВда ва ижтимоий тармоқларда унинг турмуш ўртоғи иккисининг бойликлари тўғрисида маълумотлар тарқалган.

Текебаев бир нечта уйлари бор эканлигини айтиб, журналистлар учун ўз ҳисобидан мини-тур уюштиришни таклиф қилди. У «меҳнат билан топган» мулкини кўрсатишини айтган. Бу ҳақда «Ата Мекен» аъзоларининг ҳаво майдонига бўлган иш сафарида 23-сентябрь куни билдирди.

«Агар кимнидир менинг мулким қизиқтираётган бўлса, қуйида айтган манзиллар бўйича ўз маблағим эвазига экскурсия уюштириб бераман. Сичқон қапчиғайига — бугунги кунгача ишлаб келаётган гидростанция билан танишасизлар», — деди у.

«Фэйсбук» ижтимоий саҳифасида 21-сентябрь куни Ўмурбек Текебаевнинг турмуш ўртоғи Айгулнинг мулки тўғрисида маълумот ёзган аноним муллиф мулкнинг баҳоси 150 миллион сом эканлигини ҳам қўшимча қилган.

«У буларнинг ҳаммасини қайси маблағига сотиб олган? Мини-ГЭСнинг фойдасигами ё Бишкекдаги Дубов истироҳат боғидаги кафедан тушган маблағигами? Унда фойдалари тўғрисида маълумот берсин», — деган талабни қўйган.

Эртаси куниёқ  «Вечерний Бишкек» газетаси давлат рўйҳатга олиш хизматининг берган маълумотларига таяниб, Айгул Текебаеванинг мулки тўғрисида маълумот чиқарган.

Унда қуйидагича кўрсатилган:

  • Бишкекнинг Фрунзе кўчасидаги «Супер-Инфо» газетасининг ва Сентябрь каналининг бинолари — ер участкаси билан бирга унинг бозор баҳоси 50 миллион сом атрофидаги суммани ташкил қилади.
  • «Орто-Сой»даги VIP-шаҳарчасида эксплуатацияга берилмаган турар-жой — ер участкаси билан 20 миллион сомга яқин.
  • Бўкўнбаев кўчасидаги 121,9 квадрат метр майдонни эгаллаган хонадон машина тўхташ жойи билан. Газетанинг ёзишига кўра, бу мулкнинг бозор баҳоси 12 миллион сом атрофида.
  • Баетов кўчасидаги хонадон 5,5 миллион сом атрофида.
  • Сичқон қапчиғайидаги 2000 квадрат метр майдонда жойлашган мини-ГЭС. Вақтинча эгаси бўлиб Айгул Текебаева ҳисобланади.
  • Шу қапчиғайда 1000 квадрат метр майдонда жойлашган кафе.

Текебаев билан Алмазбек Атамбаевнинг ўртасидаги келишмовчиликлар президент Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ташаббусни кўтаргандан кейин бошланган. Текебаев Алмазбек Атамбаевнинг Қой-Тошда солинаётган уйи тўғрисида айтгандан сўнг, унинг мулки тўғрисидаги маълумотлар чиқа бошлаган.

Текебаев ва вақтли ҳукуматнинг аъзолари унинг ичида Роза Отунбаева ҳам Конституцияга ўзгартиришлар киритиш билан премьер-министр ваколатлари ортади, суд ҳукуматининг устидан назорат кучайтирилади деб айтмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, миллий қонун чиқаришнинг халқаро устиворлигидан бош тортиш демократияни йўқотишга олиб келади.

Атамбаев ва унинг тарафдорлари аксинча, ўзгартиришлар ҳукуматни узурпациялаб олишдан сақлайди. Имтиёзлардан бош тортиш ўлкада мустақилликни кучайтиради.

Муаллиф: Александра Титова

Видео: Азат Рузиев