Депутат «Фергана» тарқатган маълумот бўйича МҲДҚни текшириш кераклигини Бош прокуратурадан илтимос қилди

793

«Бир бол» фракциясининг депутати Чолпон Жакупова Бош прокуратурадан «Фергана» нашрининг тарқатган маълумоти бўйича текшириш олиб бориш кераклигини айтди. «Фергана» махсус Қирғизистон хизматлари собиқ -президент Роза Отунбаевага насбатан компромат изланаётганлигни ёзган эди.

Конституциявий қонун чиқариш бўйича ўтаётган парламент йиғини вақтида депутат Чолпон Жакупова бош прокурор ўринбосари Қилич Токтогуловга «Фергана» маълумот агентлиги ёзган хабар бўйича текширув олиб бориш кераклигни айтди.

«Мақолада Қирғизистоннинг МҲДҚ ҳодимлари Ўзбекистонга бориб, ўзбеклар жамияти лидерлари билан учрашиб, улардан кўрсатма бериш бўйича сўзлашувлар бўлгани тўғрисида ёзилган. Сиз бу маълумотни қараб чиқдингизми?» — деб сўради у.

Токтогулов уларнинг маҳкамаси мавзу бўйича текширув олиб бормаганини ва депутатларнинг топшириғи билан текширувни бошлашини айтди.

«Сизлардан илтимос, ваколатларингиздан тўлиқ фойдаланиб, маълумотни ҳақиқатлигини текшириб, миллий хавфсизликни назоратга оласизлар деган умиддаман», — деди Жакупова.

Йиғинга МҲДҚ раҳбарининг ўрин босари Дуйшўнбек Чоткараев ҳам иштирок этиб, депутатларнинг саволларига жавоб берди. У миллий хавфсизлик хизматининг ҳодимлари жанубга бориб, вақтли ҳукумат аъзоларига нисбатан компромат излаш бўйича тарқатилган маълумотни инкор қилди.

«МҲДҚнинг ҳодимлари Тошкентга борибди деган маълумот — бу бизнинг хизмат номига доғ тушуриш мақсадида амалга оширилган деб айта оламан. Биз ҳеч қачон бундай қилмаймиз. Тергов органларига ҳам бу масалани текшириш бўйича топшириқ берсангиз бўлади», — деди у.

МҲДҚнинг расмий вакили Рахат Сулайманов бу вазият бўйича изоҳ беришдан бош тортган.

МҲДҚ ҳодимлари собиқ президент Роза Отунбаевага ва Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоси Эдиль Байсаловга нисбатан компромат излаётганлиги тўғрисида «Фергана» нашри 19 сентябр куни тунда ёзган эди.

Байсалов ўша куни матбуот йиғини ўтказиб, агар «Фергана»нинг ёзганлари тасдиқланса, МҲДҚнинг раҳбари истеъфога кетсин деган талабни қўйган. Бундан ташқари, парламент ҳам бу бўйича текширув олиб бориши кераклигини айтган.

Отунбаева ва Байсалов — президент томонидан таклиф қилинган Конституциявий реформага қарши бўлган энг фаол одамлар. Бош қонунга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала Қирғизистонда сиёсий қаршиликларни юзага келтирди.

Мухолифат бош қонунга киритиладиган ўзгаришлар премьер-министрнинг ваколатларини ошириб, суд ҳукумати устидан назоратни кучайтириб, миллий қонун чиқариш бўйича халқаро  имтиёзлардан бош тортишга олиб келади.

Атамбаев ва унинг тарафдорлари аксинча, Конституциядаги ўзгартиришлар «ҳукуматни узурпациялашнинг" олдини олади деб айтмоқда.

Танқид қилганларга жавоб қатори 2010-йили вақтли ҳукуматнинг ёрдами билан Қирғизистондан чиқиб кетишга улгирган Қодиржон Ботировнинг иши бўйича тергов бошланган. У Қирғизистон жанубида миллатларааро низоларни уюштирганлик ва «сепаратизмда» айбланган.

Муаллиф: Александра Титова