Ўзбекистон учун Орто-Токой сув омбори нима учун аҳамиятли?

2022

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги баҳсли жойни бир ой давомида Ўзбекистон куч ҳодимлари назорат қилишган. Ўзбекистон Қирғизистондан Орто-Токой (Косонсой) сув омборидан эркин фойдаланишни талаб қилишган. Бу қандай сув омбори ва унинг Ўзбекистон учун қандай аҳамияти бор?

Орто-Токой (Косонсой) сув омбори Жалолобод вилоятининг Олабуқа районида жойлашган. Унинг 1941 йил бошланган, бироқ уруш туфайли қурилиш ишлари тўхтаган. Уруш тугаши билан 165 млн. куб метр ҳажмдаги сув омборининг қурилиши якунланган.

Сув омбори қишлоқ хўжалиги масалаларини ҳал қилиш учун қурилган — Ўзбекистон ССРининг экин далалари экин сувларига муҳтож бўлган. Совет иттифоқи даврида Ўзбекистон томон сув омбори қуриш учун Қирғизистон томондан ер ажратиб беришни илтимос қилган.

Совет иттифоқи тарқалгандан кейин ҳам Ўзбекистон суғориш суви учун сув омборидан фойдаланиб келган. Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистондан объектдан фойдалангани учун ҳақ тўлаб туриш кераклигини айтганда, Тошкент жавоб қайтармаган.

Сув омбори 1941 йили Ўзбек ССРининг маблағи ҳисобига қурилганлиги сабабли, уларнинг уларнинг мулки деб ҳисоблаган. Қирғизистон эса унинг ўрнига мос тушган Ўзбекистон ерларини эгаллаган.

Сув омборининг қурилиши Ўзбек ССРнинг ва ўзбек халқининг маблағига қурилган. Унинг 71,1 млн рублни ташкил қилган.

Марказий Осиё маълумот агентлигининг билдиришича, Қирғиз ССРининг қишлоқ хўжалиги министрлиги Қирғизгипрозем институтининг «административ режасида Косонсой (1958-йилдан кейин Орто-Токой деб аталган) сув омбори ўзбек ССРининг Наманган вилояти Чуст районига қараб, Наманган вилоят суғориш бошқармасининг таркибида турган».

Сув омборининг тўғон ҳавзаси 850 гектарни ташкил қилади. Унинг ичидан Ўзбекистон Қирғизистонга 190 гектаринигина компенсациялаб берган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари имзолаган 1992-йилдаги шартномага кўра, сув омбори Қирғизистон мулкига ўтиши керак эди.

Бироқ сув омбори 2016 йилнинг баҳор ойларида Ўзбекистон эксплуатациялаган бошқа объектлар билан бирга Қирғизистон давлат мулкига ўтган. Сув омборидан қўшни ўлка вақтинча фойдаланган.

Сув омбори Қирғизистон ҳудудида бўлса ҳам — Ўзбекистон билан оралиғи 13 чақиримни ташкил қилса ҳам — унда Орто-Токой қишлоғида яшаган 200 Ўзбекистон фуқаролари хизмат қилади. Қишлоқ Ўзбекистоннинг Наманган вилоятининг Косонсой районига қарашли. Сув омборини Ўзбекистон ҳарбийлари назорат қилишади.

Сув омборига бориш учун Ўзбекистон машиналари Қирғизистон чегарасидан ўтиб, Қирғизистон ҳудуди билан боришади.

Орто-Токой сув омбори бўйича 2016-йили икки кескин вазият юзага келган.

Чегарадига БТРлар

2016 йилнинг баҳор ойларида Ўзбекистон таъмирлаш ишлари учун сув омбори ҳудудига ўтказишни Қирғизистондан илтимос қилишган. Қирғизистон томон бундай ишларни Қирғизистон мутахассислари бажариши кераклигини айтиб, ўтказмай қўйган.

Шундан кейин 18-мартда Ўзбекистон Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги баҳсли ҳудудга икки БТР ва икки КамАЗ русумидаги автомашиналарини жойлаштирган. Кейинчалик, ташқи ишлар министрлиги Ўзбекистоннинг бу ҳаракати сабабини сўраб мурожаат қилган.

Ўзбекистон эса, ҳарбийлар Наврўз байрами сабабли турганини айтган. Қирғизистон ҳам жавоб қатори ҳарбийлар билан икки БТРни чегарага қўйган.

Икки ўлка ҳам чегарадаги ҳарбийлар сонини 20дан 8гача қисқартириш бўйича шартнома тузган. Бироқ БТРлар ўрнида қолган.

Қирғизистон ва Ўзбекистон томон 26 — март куни тунда баҳсли ҳудуддан чиқиб кетишган.

Баҳсли ҳудуддаги бир ой

Иккинчи вазият 2016 йилнинг август ойида бўлди. Қирғизистон милицияси 13-августда Олабуқадаги чегарани ноқонуний босиб ўтгани учун Ўзбекистон милиция ҳодимини қўлга олган.

Бу воқеадан сўнг 22-августда МИ-8 самолёти билан Унгар-Тоғдаги баҳсли ҳудудга Ўзбекистоннинг етти ҳодими келган.

Улар икки талаб қўйишган — қўлга олинган милиция ходимини қўйиб юбориш ва Орто-Токой сув омбори атрофидаги Қирғизистон постларини олиш. Қирғизистон ҳукумати қўлга олган милиция ҳодимларини ўша куни бўшатиб берган.

Ўзбекистон милиция ходимлари 24-август куни Унгар-Тоғдаги «Кербен» радиорелей станциясида ишлаган тўрт инженерни ушлаб кетишган.

Ўзбекистон томон Орто-Токой сув омборини назорат қилишга ҳуқуқ сўраган.

Радиорелей станция инженерлари 9-сентябрда бўшатилган. Улар ўзбекистоннинг Янгиқўрғон милиция бўлимида ушлаб турилган.

Ўзбекистон ИИМнинг ходимлари 18-сентябрь куни Унгар-Тоғдан чиқиб кетишган. Улар бир ой давомида баҳсли ҳудудни назорат қилишган. Ўзбекистон томон Орто-Токой сув омбори бўйича ҳам ҳеч қандай талаб қўймаган.

Қирғизистонда яна бир Орто-Токой сув омбори бор. У Чуй дарёсида жойлашиб, Кочкор қишлоғига яқин. Бу сув омборининг кескин вазиятга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Муаллифлар:Анна Капушенко, Сезим Канибекова

Сурат: Дастан Умоттегин