Президентнинг матбуот котиби: Атамбаевнинг соғлиғи яхши

852

Президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлими етакчисининг билдиришига кўра, Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи яхши. Ҳозир у Истанбулда. Атамбаев самолётда ўзини ёмон ҳис қилиб, БМТга бўлган иш сафарини тўхтатган.

“Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи яхши ва у ҳозир Истанбулдаги меҳмонхонада”, — деб билдиради президентнинг матбуот хизмати.

“Алмазбек Атамбаев ўзини яхши хис қилмоқда. Бугун у тонгда президент аппаратининг етакчиси билан телефон орқали боғланиб, тегишли топширмаларни берган”, — деб Kloop.kgга президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг раҳбари Алмаз Усенов билдирди.

Президентнинг аппарат бошчиси Фарид Ниязов “АКИпресс” ахборот агентлигига билдиришича, Атамбаевнинг касалхонага ётиши борасида сўз бўлмаган.

“Бундан кейинги даволаниш тўғрисидаги маълумот кейинроқ берилади”,— деди Ниязов.

Президент “юраги оғриб” қолганлиги сабабли қисқа муддатли таътилга чиққан. Бу 1 октябргача давом этиши мумкин. Президентнинг юрак муаммоси Бишкекдан Нью-Йоркга йўл олганда бошланган. Унинг самолёти Истанбулга қўниб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шифокорлар Атамбаевда “юрак ҳасталигининг симптомлари” аниқланганини айтишиб, тўла даволаниши кераклигини айтишган.

Атамбаевнинг ўрнига БМТда Қирғизистон делегациясига Ташқи ишлар минстри Эрлан Абдилдаев бош бўлмоқда.

Бу Атамбаевнинг БМТга бўлган илк иш сафари эди.

Нью-Йоркда Атамбаев БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун, Очиқ жамият институтининг асосчиси Жорж Сорос ҳамда БМТнинг Тараққиёт дастури администратори Хелен Кларк билан учрашиши кутилаётган эди.

Муаллиф: Адина Осмонова

Видео: Тилек Бейшенали уулу