Видео: Атамбаевни Туркия тез ёрдами олиб кетган

873

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевни Ататурк ҳаво майдонидан тез ёрдам машинаси олиб кетган. У БМТга иш сафари билан бориши керак эди, Туркия аэропортига қўнган вақтида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.

Президентнинг матбуот хизматининг билдиришига кўра, Атамбаев «юрак хасталиги» сабабли Нью-Йоркка бўлган сафарини тўҳтатган. Давлат раҳбарининг қисқа муддатли меҳнат таътили 1 октябргача давом этиши мумкин.

Президент аппаратининг ахборот-сиёсат бўлимининг раҳбари Алмаз Усеновнинг Kloop.kgга билдиришича, Алмазбек Атамбаев «юраги оғриб» қолганлиги сабабли АҚШга бўлган сафарини тўхтатган.

“Кеча Алмазбек Шаршенович Нью-Йоркка учиб кетган. Давлат раҳбари у ерда беш кун бўлиб, нутқ сўзлаши керак эди. Юраги оғриб қолганлиги сабабли сафарини тўхтатган. Ҳозирча президент Қирғизистонга қачон келиши тўғрисида маълумот беролмаймиз”, — деди у.

Унинг сўзларига қараганда, Атамбаев ҳозирда Туркия касалхоналарининг бирида даволанмоқда.

Президентнинг юрагига боғлиқ муаммо Нью-Йоркка бўлган сафар вақтида бошланган. Унинг самолёти Истанбулга қўниб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шифокорлар Атамбаевга «юрак хасталиги симптомлари» аниқланганини айтишиб, даволаниши кераклигини айтишган.

Атамбаев ўрнига БМТда Қирғизистон делегациясига ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев етакчилик қилмоқда.

Бу Атамбаевнинг БМТга бўлган дастлабки иш сафари эди.

Нью-Йоркда Атамбаев БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, Очиқ жамият институтининг асосчиси Жорж Сорос ва БМТ Тараққиёт дастурининг администратори Хелен Кларк билан учрашишиш керак эди.

Муаллиф: Александра Титова

Видео:DHA