Атамбаев "юрак ҳасталиги" сабабли таътилга чиқди

800

Президент Алмазбек Атамбаев «юрак ҳасталиги» боис қисқа муддатли дам олишга чиқди. БМТ бош ассамблеясининг сессиясига иштирок этиш учун Нью-Йоркка боролмай қолгандан кейин у турк касалхоналарининг бирида тўхтаган.

Атамбаевнинг «юрак хасталиги» сабабли чиққан меҳнат таътили 1 октябргача давом этиши мумкин, дея билдиради президентнинг матбуот котиби.

Президент аппаратининг ахборот сиёсат бўлимининг раҳбари Алмаз Усеновнинг Kloop.kgга билдиришича, Атамбаев «юрак хасталиги» сабабли, Нью-Йоркка боролмай қолган.

«Кеча Алмазбек Шаршенович Нью-Йоркка учиб кетиши, у ерда президент беш кун бўлиб, нутқ сўзлаши керак эди. Юраги оғриб қолганлиги сабабли сафарини давом эттиролмай қолди. Президентнинг Қирғизистонга қачон қайтиши тўғрисида ҳозирча маълумот беролмаймиз», — деди у.

Алмаз Усенов Атамбаев ҳозирда турк касалхоналарининг бирида эканлигини айтди.

Бишкекдан Нью-Йоркка учиб кетаётган президентнинг юраги оғриб қолган. Шу сабабли самолёт Истанбулга қўниб, президентга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Шифокорлар Атамбаевда «юрак хасталиги симптомлари» аниқланганини айтишиб, тўлиқ даволаниш кераклигини таъкидлашган.

Атамбаев ўрнига БМТда Қирғизистон делегациясига ташқи ишлар министри Эрлан Абдилдаев раҳбарлик қилмоқда.

Бу Атамбаевнинг БМТга бўлган дастлабки иш сафари эди.

Нью-Йоркда Атамбаев БМТнинг бош котиби Пан Ги Мун, Очиқ жамият институтининг асосчиси Жорж Сорос ва БМТнинг Тараққиёт дастури администратори Хелен Кларк билан учрашиши керак эди.

Муаллиф: Александра Титова