Олимпиада бронзасидан айрилган Иззат Артиқовга уй берилди

808

Оғир атлетикачи Иззат Артиқов олимпиада комитетининг етакчисидан квартира сотиб олиш учун 5 миллион сомлик сертификат олди. Риода бўлиб ўтган Олимпиадада спортчи “бронза”ни қўлга киритган эди, лекин допинг қўлланганлиги учун медалдан маҳрум бўлган.

Қирғизистоннинг миллий олимпиада комитетининг президенти Шаршенбек Абдикеримов ўз ҳисобидан Артиқовга мукофот топширди— оғир етлетикачи Кок-Жар янги участкасидан икки хонали уйли бўлди.

“Уй ҳақида топшириш маросимида билдим. Жуда хурсанд бўлдим. Бишкекда шахсий уйим бўлмагани учун, ижарада тураман”, — деб билдирган “Спутник” ахборот агентлигига Артиқов.

Бундан ташқари, икки йил мобайнида Иззат Артиқов бронза медаль учун давлат тарафидан берилувчи стипендияни ҳар ой 45 минг сомдан олиб турадиган бўлди.

Риодаги Олимпиада ўйинларида Иззат Артиқов бронза медални ютиб олган. Бироқ, допинг қўлланганликда айбланиб, унинг ғалабаси бекор қилинган. Оғир атлетикачининг қонида стрихнин моддаси топилган.

Аммо, Қирғизистоннинг олимпиада комитети ҳамда спорт бўйича давлат агентлиги Спорт арбитраж судининг қарорига қўшилмайди Ҳозирда улар Артиқовнинг медалини қайтиб олиш харакатини кўриб, хужжатларни тайёрлашмоқда.

Яқинда, 11 сентябрда спортчи ота бўлди. Рафиқаси Айгерим билан Раяна исмли қиз фарзандли бўлишди.

Муаллиф: Каминат Имирханова