Текебаев: Ўлкада Атамбаевнинг мухолифлари "обрўсизлантирилмоқда"

819

Омурбек Текебаев «Атамбаевнинг муҳолифларини обрўсизлантириш бўйича ноқонуний ҳаракатлар бўлаётганини» айтиб чиқди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун ОАВ ва назорат қилувчи хизматлар жалб қилиниб, улар «ёлғон-яшиқларни» тарқатишмоқда.

Текебаев буни «авторитар тизимни ўрнатиб, ўлкани тоталитар режимга ўтказиш» ҳаракати деб таъкидлади.

Бундан ташқари, Текебаев Атамбаевнинг Қой-Тошдаги уйи тўғрисида ҳам айтиб, маҳаллий ҳукумат вакиллари бу тўғрисида айтиб берган одамни излаётганини билдирди. У одамни топиш учун махсус хизмат ваиллари ҳар бир уйга кириб қидиришаётганини ҳам қўшимча қилди.

«Уларга зўравонлик қиламиз деб ўйламоқдами? Уни бутунлай қўрқитиб олгиси бор. […] Мен буни бировга босим ўтказиш каби тушунмоқдаман», — деди у.

Депутат унинг ортидан куну тун тўрт автомашинани назорат қилиб юрганини айтди. У "Ата Мекен"га алоқаси бор барча одамларни қувғин қилиш бўйича норасмий топширма берилганини» ҳам қўшимча қилди.

Текебаев уни қамоққа олиб кетишса ҳам, ҳайрон бўлмаслигини билдирди.

«Мен кеча сартарошга бориб, сочимни қисқартирдим, доим спорт кийимда юраман. Барча вазиятга тайёр юраман, Бакиев вақтида мана шундай хавфли вазият бўлган эди», — деди у.

Конституциядаги ўзгаришлар

Текебаев Конституцияга ўзгартиришларни киритишга қарши чиққандан бошлаб, Атамбаев иккисининг ўртасида келишмовчилик бошланган.

Бош қонунни ўзгартириш ҳаракати премьер-министрнинг ваколатларини, суд ҳукуматининг устидан назортни кучайтириб, миллий қонун чиқаришнинг халқаро устиворликларидан бош тортишга йўналтирилган.

Текебаев, Атамбаев «яхшиликча» кетиб қолгиси келмай, бош қонунга ўзгартиришлар киритиб, "хокимият марказини ҳукуматга ўтказиб беришга" ҳаракат қилмоқда. Депутатнинг сўзларига кўра, Атамбаев ҳукуматни "қўл етмас" жойга айлантиромоқда. Сабаби агар Конституцияга ўзгартиришлар киритилса, ҳукуматга прокуратуранинг сўзи ўтмай қолади.

Бош қонунни ислоҳ қилишга Текебаевгина эмас, собиқ -президент Роза Отунбаева ва Вақтли ҳукуматнинг министрлари ҳам қарши бўлишмоқда.

Атамбаев ва унинг тарафдорлари аксинча, бош қонундаги ўзгартиришлар «ҳукуматни узурпация"лашнинг олдини олади деб айтмоқда.

Президент 31 августда мустақиллик байрамида сўзлар экан, Вақтли ҳукуматнинг аъзоларини танқид қилган эди.

Давлат раҳбари 15 сентябрда Вақтли ҳукумат аъзоларини Қодиржон Ботировнинг қочиб кетишида алоқаси бор-йўқлини текширишни буюрган.

МҲДҚнинг мансабдор вакиллари Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар жамиятининг лидерлари билан учрашиб, улардан собиқ -президент Роза Отунбаева ва Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларига қарши «компромат кўрсатмаларни» беришини илтимос қилганини «Фергана» нашри 19 сентябрда ёзган эди. МҲДҚ Kloop.kgнинг бу бўйича саволларини жавобсиз қолдирган.

Муаллиф: Анна Капушенко

Видео: Азамат Каработоев, Александра Ли