МХДҚ Байсаловнинг айбловларини "мажруҳ тасаввур" деб атади

764

Миллий хавфсизлик давлат хизмати ижтимоий министрининг собиқ ўринбосари Эдиль Байсаловнинг мухолифатдаги сиёсатчиларни текширувга олганини танқид қилганига зудлик билан ўз жавобини қайтарди.

Байсаловнинг танқидига жавоб бераётиб, МХДҚнинг вакили Рахат Сулайманов унинг (Байсалов) "бой, лекин мажруҳ тасаввури" бор эканлигини Kloop.kgга билдирди.

"Фергана" нашри Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаевага ва Байсаловга нисбатан "компромат излаётган" МҲДҚ тўғрисида маълумотлар тарқатгандан сўнг, у 19 сентябрь куни эрталаб шошилинч матбуот анжумани уюштирган.

Байсалов, Отунбаева каби Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласида президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан танқидини билдирган.

"Байсаловнинг "бой, лекин мажруҳ тасаввури" бор эканлигини расмий турда айтмоқдамиз. Агар у вақтли ҳукумат вақтида қилган «қилиқлари» очилишидан қўрқса, хавфсираб шошилинч матбуот анжумани уюштирмай, ўз ихтиёри билан келиб, айбини тан олсин. Биз уни огоҳлантирамиз, ўз ихтиёри билан айбини тан олса, бу унинг жазосини енгиллаштиради», — деди МҲДҚи ҳодими Сулайманов.

Махсус хизмат вакили Байсалов уларнинг маҳкамаси учун «аҳамиятсиз эканлигини» ҳам қўшимча қилди.

«МҲДҚ ўзининг вазифаларини бажармоқда, бизни маҳкамани Эдиль Байсаловнинг асабий баёнотлари билан шуғулланишга вақти йўқ», — деди у.

"Фергана"даги мақола

Бироқ, Сулайманов "Фергана" сайтида эълон қилинган маълумотлар бўйича саволларга жавоб беришдан бош тортди.

МҲДҚ ҳодимлари Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар жамиятидан 2010 йилдаги миллатлар аро келишмовчиликларга Отунбаеванинг бевосита алоқаси бор деб, видео мурожаат ёзингалар деб айтганини 19 сентябрда "Фергана" нашри ёзган эди.

«Қирғизлар ўзбеклар жамиятидан Роза Отунбаева ва 2010 йилдаги унинг аппарат раҳбари бўлиб турган Эдиль Байсаловга қарши компромат билан чиқишини илтиос қилишган», — деб ёзади "Фергана".

Бироқ, "Фергана"нинг маълумот манбаалари кўрсатилмаган. Ўзбек фаоллари қирғизларнинг таклифини қабул қилдими йўқми номаълум.

Конституция тўғрисидаги муҳокама

Эдиль Байсалов мақола чиққандан 9 соат ўтиб, пресс-конференция бериб, МҲДҚ раҳбари Абдил Сегизбаевнинг истеъфосини талаб қилиб, «Фергана»нинг ёзганлари бўйича мустақил парламент комиссиясини тузиб, очиқ текширувга олиш кераклигини айтган.

«Мен давлат ва ҳуқуқ органларига ишонмайман. Ҳозирда қамоқлар сиёсий тутқунларга тўлган. Бундай кўриниш биринчи президентнинг вақтида ҳам, иккинчи президентнинг вақтида ҳам бўлмаган», — деди у.

Байсалов МҲДҚнинг Отунбаевага ва унга нисбатан «компромат изланаётганлиги» тўғрисида «Фергана»нинг ёзганни «аёвсиз» деб атади. Сиёсатчининг сўзларига кўра, сўнги ҳафта оралиғида унинг қўлга олиниши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар айтила бошлаган.

Атамбаев билан мухолифат сиёсатчилар ўртасидаги келишмовчилик 2016 йилнинг ёзидан бошлаб, президент Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича таклиф киритгандан кейин кучайган.

Роза Отунбаева ва «Ата Мекен» фракцияси лидери Ўмурбек Текебаев раҳбарлигидаги мухолифат президент томонидан таклиф қилинаётган ўгартириш парламентни назоратдан чиқариб, суд ҳукуматининг ҳуқуқий ваколатларини чеклаб, премьер-министрнинг ҳуқуқий ваколатларини кучайтиради деб айтилади.

Атамбаев ва унинг тарафдорлари аксинча, янги конституция ҳукуматни «узурпация қилишдан» сақлайди деб айтмоқда.

Муаллиф: Александра Титова