Атамбаев “юракдаги муаммо” сабабли АҚШ сафарини бекор қилди

914

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев “юрак касали сабабли” Нью-Йоркдаги БМТнинг Бош ассамблеясининг 71-сессиясда қатнаша олмайди, деб билдирди давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Президентнинг матбуот хизматидан билдирилишича, Атамбаев Бишкекдан Нью-Йоркка йўл оларкан ўзини ёмон хис қилиб, АҚШга сафарини тўхтатишга қарор қилган. Президентнинг самолёти Истанбулнинг аэропортига қўниб, унга биринчи тиббий назоратдан ўтказилган.

Шифокорлар Атамбаевда “юрак оғриғи симптоми”ни аниқлашганини билдирди матбуот хизмати.

“Врачлар аниқлаганидек, кўкраги оғриётганидан шикоят қилган давлат раҳбари тезлик билан кучайтирилган тиббий назоратдан ўтиши зарур.[…] Президент Алмазбек Атамбаев тиббий текширувдан ўтиб, бир қанча муддат шифокорларнинг назоратида бўлиши кутилмоқда”, — деб билдиради матбуот хизмати.

Атамбаевнинг ўрнига Қирғизистон делагациясига  БМТда ташқи ишлар минстри Эрлан Абдилдаев бошчилик қилади.

Бу Қирғизистон президенти Атамбаевнинг БМТга бўлган биринчи иш сафари бўлар эди.

Нью-Йоркда давлат етакчиси БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун, Очиқ жамият институнинг асосчиси Жорж Сорос ҳамда БМТТДнинг администратори Хелен Кларк билан учрашуви керак эди.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев