«Фергана» нашрининг билдиришича, МҲДҚнинг юқори мансабдаги ходимлари Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар жамиятидан собиқ-президент Роза Отунбаевага ва вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларига қарши «компроматли кўрсатмалар» беришни илтимос қилишган.
19 сентябрь куни Қирғизистоннинг махсус ходимлари вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзоларига қарши ўлка ичида шунингдек, Ўзбекистонда ҳам «компромат» излашмоқда. Бу ҳақда «Фергана» «шахсий манбаларига» таяниб ёзган.
Нашрнинг маълумотида, МҲДҚнинг (миллий хавфсизлик давлат қўмитаси) ҳодимлари, «этник ўзбек оқсоқоли» Бўрибой Жўраев билан сентябрь ойининг бошида Тошкентга боришиб, «экстремизм ва сепаратизмда айбланган Қирғизистон жанубидаги ўзбеклар жамияти лидерлари» билан учрашишган.
«Меҳмон бўлиб борган қирғизлар ўзбеклар жамиятининг фаолларига Роза Отунбаева ва 2010 йили аппарат раҳбари бўлган Эдиль Байсаловга қарши компромат билан чиқасизлар деб айтишган», — деб ёзади «Фергана».
Нашрга кўра, ўзбеклар жамиятининг вакиллари «2010 йилнинг июнь ойида Роза Отунбаеванинг кўрсатмаси билан миллатлар аро тўполонларни уюштирганмиз» деган видео мурожаат ясаши керак эди.
МҲДҚнинг таклиф қилган шартномасида ўзбеклар жамияти рози бўлдими йўқми номаълум деб ёзади «Фергана».
«Атамбаевнинг қасоси»
«Фергана»нинг версияси бўйича, МҲДҚнинг ҳаракатлари — Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Конституцияни ўзгартиришга қарши турган сиёсатчилардан ўч олишини билдиради.
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича реформа эълон қилинганда Роза Отунбаева билан Эдиль Байсалов қарши чиқишган.
«Фергана»нинг маълумотларини рост ёки ёлғонлигини текшириб чиқиш ҳозир мумкинмас, сабаби нашр аноним маълумот манбаъсига таяниб ёзмоқда.
Бироқ, нашр Ўзбекистондаги аноним маълумот манбаъси ишончли эканлигини кўп марта тасдиқлаган. Ўзбекистон президенти Ислам Каримовнинг бетоблиги ва вафоти тўғрисида ҳам бошқа ОАВ ва давлат хизматлари сас чиқармай турганда, мазкур нашр биринчилардан бўлиб ёзиб чиққан.
«Фергана»нинг материалига махсус қирғиз хизматлари қандай жавоб бергани тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Отунбаеванинг давридаги собиқ аппарат раҳбари Эдиль Байсалов «Фергана»нинг материалини ўқигандан сўнг, ўзининг твиттер-аккаунтида Николай Некрасовнинг поэмасидан парчани шарҳ тариқасида ёзган — «бундан ҳам қийин замонлар бўлган, бироқ қабиҳлик бўлмади».
Унинг фикрича, МҲДҚ «ҳеч нарсадан қайтмайди». Байсалов «қонунга ва обрўсига қарши келувчи» ҳаракат қилмаганини ва Қирғизистондан кетмаслигини айтган.
«Ҳукумат қўрқинчли провокация ва ёлғонларни айтиб чиқиши мумкин. Қанчалик даҳшатли бўлса, шунчалик яхши! Одамлар бўлмағур сўзларга ишонади деб ўйлашмоқда», — деб ёзади у.
Роза Отунбаева бу бўйича изоҳ бермаган.
Конституция ислоҳоти бўйича тортишувлар
Отунбаева ва Байсалов — Атамбаевнинг Конституцияни ўзгартираман деган фикрини танқид қилган ягона одамлар эмас.
Уларнинг фикрига кўра, президент томонидан таклиф қилинаётган ўзгариш парламентни назоратдан чиқариб, премьер-министрнинг ваколатларини кўчайтиради.
Танқидчилар бундан ташқари, янги конституция суд ҳукуматининг ҳам хуқуқий ваколатларини чеклайди деб билдиришмоқда.
Атамбаев ва унинг тарафдорлари аксинча, янги конституция ҳукуматни узурпация қилишдан сақлайди деб айтмоқда.
Атамбаевга қарши турган энг таъсирли фигура бу парламентдаги «Ата Мекен» фракцияси лидери Омурбек Текебаев бўлди. Бундан ташқари, 2010 йилдаги инқилобдан кейин вақтли ҳукуматнинг таркибида ишлаб турганлар ҳам бор.
Танқидчиларга жавоб қатори, 2010 йили вақтли ҳукуматнинг ёрдами билан Қирғизистондан чиқиб кетишга улгирган Қодиржон Ботировнинг иши бўйича тергов бошланган. У Қирғизистоннинг жанубида миллатлар аро келишмовчиликларни уюштирганлик ва «сепаратизмда» айбланган.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев